Ижтимоий тармоқларда “Бувайда туманидаги мактабда ўқитувчилар тун-у кун навбатчиликда туришга мажбур қилинмоқда...” мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилганда, туман ҳудудидаги 37-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Х.Н. томонидан педагогик жамоага уларнинг лавозим мажбуриятига кирмайдиган вазифа юклангани – амалдаги тартибларга зид равишда навбатчилик қилишлари талаб этилгани аниқланди.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2025 йил 6 январдаги буйруғига асосан 37-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчи Х.Н. вазифасидан озод этилди.
Тизим раҳбарлари келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймасликлари юзасидан огоҳлантирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!