$
12192.06 UZS
13.21
143.00 UZS
-3.54
13996.48 UZS
-56.7
31° Кечаси 18°

Тошкентда Telegram-бот орқали гиёҳвандлик савдоси ва 2,3 млн долларлик крипто айланмаси фош этилди

15:35 / 04.01.2026

Тошкентда гиёҳвандлик моддалари савдоси учун Telegram-бот очиб, турли криптоҳамёнлар орқали 2 млн 375 минг долларлик крипто-актив айланмасини амалга оширганлар ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Telegram мессенжерида ноқонуний гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар савдоси учун яратилган махсус бот фош қилинган. Шунингдек, ушбу бот орқали крипто-активларни олиш, ўтказиш, айирбошлаш билан шуғулланиб келаётган шахслар аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан пойтахтнинг Юнусобод туманида ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 1997 йил йилда туғилган А. , 2001 йилда туғилган Ш. ва Т. исмли шахслар қўлга олинган ва улар томонидан мазкур бот бошқарилиб келинаётгани аниқланган. Ўтказилган тадбир давомида 4 дона телефон, 3 дона ноутбук, 12 дона турли хилдаги банк пластик карталари, 11 дона симкарталар, қоғозга ўралган гиёҳвандлик моддалар топилиб, холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинган.

Шунингдек, гумонланувчилар А. ҳамда Ш. нинг телефон аппарати кўздан кечирилганда хорижий ҳамда бошқа электрон криптоҳамёнлар орқали 95 мингга яқин транзаксиялар амалга оширилгани ва умумий ҳисобда 2 млн 375 минг долларга тенг бўлган миқдордаги крипто-активлар айланмаси амалга оширилгани аниқланган. Шунингдек, гумонланувчи Ш. билан ўтказилган суриштирувлар натижасида мазкур шахслар томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар савдоси учун яратилган махсус канал улар томонидан бошқарилгани аниқланган.

Тезкор қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи А. нинг хонадони холислар билан кўздан кечирилганда, унинг яшаш манзилидан 550 дона кучли таъсир қилувчи дорилар топилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 278-8-(Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш), 243-(Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва 251-1-моддалари (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

 



														
														“Сирдарё” чегара пости орқали Қозоғистонга ўтиш тикланди

“Сирдарё” чегара пости орқали Қозоғистонга ўтиш тикланди

Эндиликда фуқаролар учун чегарадан ўтиш жараёнлари янада енгиллаштирилиб, қулай ва тезкор ҳаракатланиш имконияти яратилди.
15:18 / 24.03.2026

														
														Картошка кўринишида ниқобланган 72 кг наркотик модда фош қилинди

Картошка кўринишида ниқобланган 72 кг наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
11:46 / 24.03.2026

														
														Тошкент–Дубай йўналишидаги айрим рейслар бекор қилинди

Тошкент–Дубай йўналишидаги айрим рейслар бекор қилинди

Бекор қилинган рейслар йўловчиларига авиакомпаниянинг исталган кейинги рейсларига чипталарни бепул қайта расмийлаштириш ёки …
09:44 / 24.03.2026

														
														Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди

“Ўзгидромет” 24 март учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
09:16 / 24.03.2026

														
														“Италия – Марказий Осиё (C5) + Озарбайжон” бизнес- форумининг якуний коммюникеси қабул қилинди

“Италия – Марказий Осиё (C5) + Озарбайжон” бизнес- форумининг якуний коммюникеси қабул қилинди

Тошкентда “Италия – Марказий Осиё (C5) + Озарбайжон” бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.
17:55 / 23.03.2026

														
														Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтк…
17:28 / 23.03.2026

														
														“Қамчиқ” довонида юк автомобили ағдарилиб кетди

“Қамчиқ” довонида юк автомобили ағдарилиб кетди

Куни кеча, тахминан соат 11:30 лар атрофида “Қамчиқ” довонида юк автомобили ҳайдовчиси бошқарув йўқотиши оқибатида юк машина…
14:40 / 23.03.2026

														
														Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
09:42 / 23.03.2026

														
														23 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

23 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга …
22:22 / 22.03.2026

Бу ҳам қизиқ

48 нафар эркак 70 ёшдан кейин ота бўлган – Миллий статистика қўмитаси

48 нафар эркак 70 ёшдан кейин ота бўлган – Миллий статистика қўмитаси

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та туғилиш қайд этилган.
15:50 / 20.03.2026
Исроилнинг Эрондаги тартибсизликларга таяниши самара бермади – ОАВ

Исроилнинг Эрондаги тартибсизликларга таяниши самара бермади – ОАВ

Газетанинг ёзишича, Америка разведкаси можаро бошланишидан олдин ҳам Эрон ҳукуматининг бутунлай қулаши эҳтимолини нисбатан п…
12:38 / 23.03.2026
АҚШ чекинмоқда

АҚШ чекинмоқда

Эроннинг қатъий огоҳлантиришидан сўнг Трамп энергетика инфратузилмаларига ҳужум қилиш режасидан воз кечди.
17:21 / 23.03.2026
22 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

22 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 22–27 даража илиқ б…
17:39 / 21.03.2026
ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

Бу кўрсаткич 2022 йил Қатар чемпионатига нисбатан 1,1 фоизга юқори бўлса-да, умумий таъсир динамикаси пасайиб бораётганини к…
18:04 / 21.03.2026
Ким Чен Ин КХДР президенти лавозимига қайта сайланди

Ким Чен Ин КХДР президенти лавозимига қайта сайланди

КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат президенти лавозимига қайта сайланди, деб хабар бермоқда Кореянинг Марказий телеграф агент…
09:24 / 23.03.2026
Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 70 миллиондан ошди — Марказий банк

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 70 миллиондан ошди — Марказий банк

Ўзбекистонда 2026-йил 1-март ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари сони 70 миллион 951 минг 598 донани ташкил этди.
09:44 / 21.03.2026
ФИФА Фаластин шикояти ортидан Исроилга санкция қўллади

ФИФА Фаластин шикояти ортидан Исроилга санкция қўллади

Исроил футбол ассоциациясига (ИФА) 150 минг швейсария франки миқдорида жаримага тортилди.
15:21 / 20.03.2026
Кремль Оқ уйга разведка алмашувини тўхтатишни таклиф қилди

Кремль Оқ уйга разведка алмашувини тўхтатишни таклиф қилди

Шунга қарамай, бундай таклиф Европа дипломатларини хавотирга солган. Улар Москва Европа ва АҚШ ўртасига низо солишга уринаёт…
09:06 / 22.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!