Угам-Чотқол тоғларида оғир аҳволда қолган метеорология ходимини ҳарбийлар вертолётда эвакуация қилди.
Маълумотларга кўра, 5 январь куни “Ўзгидромет” раҳбарияти Мудофаа вазирлигига мурожаат қилиб, “Ойгаинг” юқори тоғли метеорологик кузатув станциясида қийин аҳволда қолган ходимни эвакуация қилиш зарурлигини билдирган.
Шундан сўнг вазирлик Ҳарбий-ҳаво кучларининг қидирув-қутқарув вертолёти ёрдамида ходим тезкорлик билан Чирчиқдаги тиббиёт муассасасига етказилган.
Шифокорлар унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!