$
12354.65 UZS
48.85
153.93 UZS
1.37
14384.52 UZS
-4.65
38° Кечаси 21°

НАТО Украинага 21 млрд евро миқдорида ёрдам ажратади

11:24 / 12.04.2025

Кеча, 11 апрель куни Белгия пойтахти Брюсселда бўлиб ўтган Украина мудофааси бўйича контакт гуруҳи (Рамштейн формати, Ukraine Defense Contact Group, UDCG) йиғилишида Украина мудофаасини кучайтириш учун жами 21 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратилиши эълон қилинди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълум қилинишича, бу сумманинг ярмидан кўпи – тахминан 11 млрд евро Германия ҳиссасига тўғри келади. Буюк Британия эса тахминан 5,2 млрд евро ажратишни режалаштирмоқда. Германия Мудофаа вазири Борис Писториуснинг сўзларига кўра, яқин кунларда Берлин Киевга қуйидагиларни етказиб беради:

– 100 минг дона артиллерия снаряди;

– 25 та пиёда жанговар машинаси;

– 15 та асосий жанговар танк;

– 100 та ерусти кузатув радар станцияси;

– 120 та кўчма зенит-ракета мажмуаси.

Шунингдек, Германия Украинага IRIS-T зенит-ракета мудофаа тизимининг тўртта мажмуасини ва уларга 300 та ракета билан топширади.

Бундан ташқари, Британия-Норвегия томонидан ажратилган 523 млн евро миқдоридаги қўшма пакет радарлар, танкка қарши миналар, ҳарбий техника таъмири, шунингдек юз минглаб дронларнинг харидини молиялаштиради.

“Украинага кучли армия зарур, фақат шундагина музокаралар адолатли ва барқарор тинчликка олиб келиши мумкин. Россия Украина курашни давом эттиришга қодирлигини тушуниши керак ва биз бу борада уни қўллаб-қувватлаймиз”, – дейди Германия Мудофаа вазири.


Жаҳон


														
														Россияда 2026 йилдан мигрантлар учун рус тили имтиҳони фақат компьютерда олинади

Россияда 2026 йилдан мигрантлар учун рус тили имтиҳони фақат компьютерда олинади

Хабарга кўра, Россия Федерал тест маркази томонидан имтиҳонларни ўтказиш жараёнини тўлиқ автоматлаштирувчи “ЭкзаМ” дастурий …
22:43 / 26.08.2025

														
														Илон Маск Apple ва OpenAI’ни судга берди

Илон Маск Apple ва OpenAI’ни судга берди

Bloomberg хабарига кўра, америкалик миллиардер Илон Маскнинг X ва xAI компаниялари Apple’нинг OpenAI’га тегишли ChatGPT’ини …
18:16 / 26.08.2025

														
														Европа Иттифоқи Украинага кўрсатилган ёрдам миқдорини маълум қилди

Европа Иттифоқи Украинага кўрсатилган ёрдам миқдорини маълум қилди

Хиппер: Европа Иттифоқи Украинага 230 миллиард евро ажратади ва 80 минг аскарни тайёрлайди.
17:19 / 26.08.2025

														
														Шимолий Каролинада украиналик қочқин пичоқланди

Шимолий Каролинада украиналик қочқин пичоқланди

“Хавфсиз ҳаёт излаб АҚШга қочган 23 ёшли украиналик қочқин Шимолий Каролинада уйсиз одам томонидан пичоқлаб ўлдирилган”, – д…
15:38 / 26.08.2025

														
														АҚШ ички сиёсатида “жанжал”. Трамп Марказий банк раисини ишдан бўшатди, аммо раис Трамп бундай ҳуқуққа эга эмас дея ҳисобламоқда

АҚШ ички сиёсатида “жанжал”. Трамп Марказий банк раисини ишдан бўшатди, аммо раис Трамп бундай ҳуқуққа эга эмас дея ҳисобламоқда

Аксар таҳлилчилар Трампнинг бу қарори бошқа катта хатоларга олиб келади деб баҳоламоқда
15:08 / 26.08.2025

														
														Россияда одамнинг миллатини аниқлайдиган ўзига хос камералар ишга тушди

Россияда одамнинг миллатини аниқлайдиган ўзига хос камералар ишга тушди

Илк синов Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилди
12:06 / 26.08.2025

														
														Харковнинг Изюм шаҳрида портлаш содир бўлди

Харковнинг Изюм шаҳрида портлаш содир бўлди

Маълумотларга кўра, сешанба куни Харков вилоятининг Изюм шаҳрида ҳаво ҳужуми сигнали остида учта портлаш содир бўлган.
11:41 / 26.08.2025

														
														АҚШ президенти Ғазо можароси тез орада тугашига умид билдирди

АҚШ президенти Ғазо можароси тез орада тугашига умид билдирди

АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазо секторидаги можаро икки-уч ҳафта ичида ниҳоят ҳал этилишига ишонмоқда.
10:52 / 26.08.2025

														
														БМТ Исроил ҳужумини кескин қоралади

БМТ Исроил ҳужумини кескин қоралади

Эслатиб ўтамиз, 2023- йилнинг 7 октябридан ҳозиргача Ғазода 62 622 фаластинлик ҳалок бўлган.
09:41 / 26.08.2025

														
														АҚШ визаси учун янги талаблар белгиланмоқда

АҚШ визаси учун янги талаблар белгиланмоқда

АҚШ давлат департаменти: “Агар сиз Американи ёмон кўрсангиз, Америкада яшашга уринманг”.
12:49 / 25.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Харковнинг Изюм шаҳрида портлаш содир бўлди

Харковнинг Изюм шаҳрида портлаш содир бўлди

Маълумотларга кўра, сешанба куни Харков вилоятининг Изюм шаҳрида ҳаво ҳужуми сигнали остида учта портлаш содир бўлган.
11:41 / 26.08.2025
Миграция агентлиги фуқароларни Жанубий Кореяга пул эвазига ишга жўнатилаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди

Миграция агентлиги фуқароларни Жанубий Кореяга пул эвазига ишга жўнатилаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг айрим ходимлари пул эвазига Корея Республикасига и…
21:48 / 26.08.2025
26 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

26 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади
22:48 / 25.08.2025
Россияда оғир аҳволда қолган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россияда оғир аҳволда қолган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Миграция агентлиги “Ватанга айтиш” инсонпарварлик акцияси доирасида оғир аҳволда қолган юртдошларимизга ёрдам беришда давом …
09:26 / 26.08.2025
Мўйноқдаги кондан отилиб чиққан газ жиловланди

Мўйноқдаги кондан отилиб чиққан газ жиловланди

“Мураккаб шароитдаги қудуқни ёпиш ишларида кўрсатган ғайрат ва шижоати, оловли майдондаги ўта оғир ва машаққатли меҳнати учу…
19:54 / 26.08.2025
Европа Иттифоқи Украинага кўрсатилган ёрдам миқдорини маълум қилди

Европа Иттифоқи Украинага кўрсатилган ёрдам миқдорини маълум қилди

Хиппер: Европа Иттифоқи Украинага 230 миллиард евро ажратади ва 80 минг аскарни тайёрлайди.
17:19 / 26.08.2025
Россияда одамнинг миллатини аниқлайдиган ўзига хос камералар ишга тушди

Россияда одамнинг миллатини аниқлайдиган ўзига хос камералар ишга тушди

Илк синов Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилди
12:06 / 26.08.2025
Россияда 2026 йилдан мигрантлар учун рус тили имтиҳони фақат компьютерда олинади

Россияда 2026 йилдан мигрантлар учун рус тили имтиҳони фақат компьютерда олинади

Хабарга кўра, Россия Федерал тест маркази томонидан имтиҳонларни ўтказиш жараёнини тўлиқ автоматлаштирувчи “ЭкзаМ” дастурий …
22:43 / 26.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!