Навоий вилоятида 30 гектар ер майдонини сотмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “А.Н.” МЧЖ раҳбари Ж.А. корхонага Нурота тумани ҳудудидан ижара шартномаси асосида ажратилган 30 гектар ер майдонини фуқаро К.Х.га расмийлаштириб олиб бериши эвазига 350 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!