Бинямин Нетаняху 27 январь куни Полшада жойлашган Освенсим концлагери озод этилганининг 80 йиллигига бағишланган маросимда иштирок этса, ҳибсга олинади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар бермоқда.
Нашрга кўра, Полша ТИВ раҳбарининг ўринбосари Владислав Бартошевский агар Исроил бош вазири Полшага келса, у мамлакатнинг Халқаро жиноий суд олдидаги мажбуриятларига мувофиқ ҳибсга олинишини айтиб ўтган.
Исроил расмийлари Нетаняхунинг тадбирда иштирок этиши ёки йўқлигини тасдиқлашни хоҳламаган. Шу боисдан, Исроил Таълим вазири Ёав Киш маросимда мамлакатнинг ягона вакили бўлиши мумкин.
Аввалроқ, Полша ҳукумати Нетаняхуни ҳибсга олиш бўйича ХЖС ордерини бажариши ҳақида хабар берган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!