Украина шимолидаги Чернигов вилоятида портлаш юз берди
Украинанинг ICTV телеканали хабарига кўра, Пайшанба куни Украина шимолидаги Чернигов вилоятида ҳаво ҳужуми сигнали остида портлаш содир бўлган.
Москва вақти билан 13:35 ҳолатига кўра, Украинанинг Чернигов ва унга қўшни Суми вилоятларида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган.
Журналистларнинг таъкидлашича, аввалроқ Украина ҳарбий-ҳаво кучлари минтақага ракета зарбаси бериш хавфи ҳақида огоҳлантирган.
Россия Қуролли кучлари Украина инфратузилмасига зарба беришни 2022 йил 10-октабрда, Россия расмийларига кўра, Украина махсус хизматлари томонидан амалга оширилган Қрим кўпригидаги терактдан икки кун ўтиб бошлади. Зарбалар бутун мамлакат бўйлаб мудофаа саноати объектлари, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа воситаларини нишонга олган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!