CBS News’нинг хабар беришича, Миннеаполис шаҳрида жойлашган католик мактабидаги отишма 27 август маҳаллий вақт билан соат 8:45 да бошланган.
Маълумотларга кўра, отишма натижасида 8 ва 10 ёшли икки бола ҳалок бўлган, яна 17 киши яраланган, улардан 14 нафари вояга етмаганлардир. Ҳужумдан сўнг отишмани амалга оширган шахс ўз жонига қасд қилган.
ОАВнинг хабар беришича, ҳужумни жинсини ўзгартирган, 23 ёшли трансгендер-антисемит Робин Вестман амалга оширган. Ҳужумдан олдин у қурол билан тушган суратларини эълон қилган, унда “Исроил қулаши керак” деган ёзув, шунингдек, Доналд Трампни ўлдиришга чақириқлар ҳам бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!