$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
27° Кечаси 17°

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консули ўзгарди

10:40 / 27.11.2023

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркда янги тайинланган бош консули Жамил Шарапов ўз вазифасини бажаришга киришди.

Жамил Шарапов шу кунга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Дипломат 42 ёшда. Тошкент давлат шарқшунослик институтини (ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университети) тамомлаган. Нью-Йоркка тайинланишидан олдин Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида турли лавозимларда ишлаган.

Жамил Шарапов 2018-2023 йилларда Нью-Йоркдаги Бош консулликни бошқарган Камол Икромов ўрнига тайинланди.

Бош консулликнинг консуллик округига АҚШнинг қуйидаги штатлари ва маъмурий ҳудудлари киради: Айдахо, Аёва, Аляска, Аризона, Ваёминг, Вашингтон, Вермонт, Виржиния ороллари, Висконсин, Гавайи, Иллинойс, Индиана, Калифорния, Канзас, Коннектикут, Массачусец, Миннесота, Миссури, Мичиган, Монтана, Мен, Небраска, Невада, Ню-Гемпшир, Ню-Жерси, Нью-Йорк, Ню-Мексико, Огаё, Орегон, Пенсилвания, Пуерто-Рико, Род-Айленд, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота, Юта, шунингдек, Мексика ва Лотин Америкаси мамлакатлари (Куба ва Бразилиядан ташқари – ушбу давлатлар Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси консуллик округига киради).


Бу ҳам қизиқ

Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Президент топшириғига биноан амалга оширилаётган лойиҳа ёшлар ўртасида техника таълими нуфузини оширишга қаратилган.
11:08 / 08.05.2025
Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

2025 йил 7 май куни соат тахминан 15:06 ларда Каттақўрғон тумани, “Қуштепа” МФЙда жойлашган АЁҚШда портлаш юз берди. Бу ҳақд…
18:25 / 08.05.2025
Жанубий Кореянинг T’way Air компанияси Сеулдан Тошкентга парвозларни амалга оширади

Жанубий Кореянинг T’way Air компанияси Сеулдан Тошкентга парвозларни амалга оширади

Uzbekistan Airports маълумотларига кўра, биринчи рейс жорий йилнинг 23 майига режалаштирилган.
19:39 / 07.05.2025
Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин

Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг  8-11 май кунлари кутилаётган ёмғирлар…
18:52 / 07.05.2025
Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
10:08 / 09.05.2025
Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка ва дипломатик мулоқотга чақирди

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка ва дипломатик мулоқотга чақирди

"Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка ва дипломатик мулоқотга чақирди
08:31 / 08.05.2025
Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

8-май куни Мирзо Улуғбек тумани: “Амир Темур”, “Темурийлар” ҳамда “Алишеробод” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан …
14:15 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда П…
14:54 / 08.05.2025
Ўзбекистонда футбол ҳакамлари академияси очилди

Ўзбекистонда футбол ҳакамлари академияси очилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (УФА) ҳакамлар академиясини очди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
16:23 / 08.05.2025
Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 фуқаро ҳалок бўлган.
09:34 / 09.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!