$
12097.93 UZS
50.48
151.77 UZS
-0.13
14194.50 UZS
95.37
31° Кечаси 18°

Олий суднинг катта консультанти 10 минг доллар пора билан ушланди

12:06 / 06.12.2023

Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консультанти фуқародан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, у муқаддам судланган 2 нафар шахсга нисбатан Олий суднинг Жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида кўрилаётган жиноят ишини Фарғона вилоят судига ўтказган ҳолда, уларнинг оқланишига ёрдам беришни ваъда қилган.

Яна бир ҳолатда эса Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судья катта ёрдамчиси маҳаллий тадбиркорнинг ишончига кириб, унинг аппелятсия босқичида кўрилаётган даъво аризаларини судьялар орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, судья катта ёрдамчиси муқаддам тадбиркорнинг Термиз туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 600 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Бу ҳам қизиқ

Исроил томонидан ХАМАСнинг юқори мартабали раҳбари йўқ қилинди

Исроил томонидан ХАМАСнинг юқори мартабали раҳбари йўқ қилинди

Исроил Мудофаа кучлари баёнотига кўра, 13 декабрь куни Исроил кучлари ХАМАСнинг қурол-яроғ ишлаб чиқариш штаби раҳбари, 7 ок…
10:36 / 14.12.2025
Таиландда комендантлик соати жорий қилинди

Таиландда комендантлик соати жорий қилинди

Таиланд Камбоджа билан чегарадаги тўқнашувлар сабаб Трат провинциясида комендантлик соати жорий этди. Бу ҳақда Reuters хабар…
16:46 / 14.12.2025
Эстония Россия билан чегарада бункерлар қуришни бошлади – манба

Эстония Россия билан чегарада бункерлар қуришни бошлади – манба

“Шунингдек, тиканли махсус симлар ва “аждаҳо тишлари” туридаги тўсиқлар захираси шакллантирилган бўлиб, зарурат туғилганда ў…
17:48 / 13.12.2025
“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий қилинади — ССВ

“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий қилинади — ССВ

Ҳужжатга мувофиқ, тизим аввало Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов туман ҳамда шаҳарларда жорий этилади.
10:59 / 15.12.2025
Боливиянинг собиқ президенти қамоққа олинди

Боливиянинг собиқ президенти қамоққа олинди

“Социализм сари ҳаракат” партияси етакчиси бўлган Луис Арсе 2020 йилда Боливия президенти этиб сайланганди. Мамлакатда ўтказ…
09:13 / 14.12.2025
Мессининг Ҳиндистонга ташрифи ортидан оммавий тартибсизликлар келиб чиқди

Мессининг Ҳиндистонга ташрифи ортидан оммавий тартибсизликлар келиб чиқди

Бироқ Вивекананда Ювабҳарати Salt Lake Stadium делегацияси футболчининг тижорий сафари доирасида ўтказилган тадбир пайтида о…
13:58 / 14.12.2025
Россияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар 30 кунгача бепул ётоқдан фойдаланиши мумкин

Россияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар 30 кунгача бепул ётоқдан фойдаланиши мумкин

Россия Федерациясида ишлаш жараёнида мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган, турар жойсиз қолган, тазйиқ ёки зўравонликка уч…
16:51 / 13.12.2025
Ким Чен Ин Россиядан қайтган кореялик аскарларни тантанали кутиб олди

Ким Чен Ин Россиядан қайтган кореялик аскарларни тантанали кутиб олди

“Жума куни “хориждаги операция зонаси”да “ҳарбий топшириқ”ни бажарган муҳандис-сапёрлар бўлинмаси КХДРга қайтди”, – дея хаба…
17:12 / 13.12.2025
Сурхондарё ва Наманганда коррупсион ҳамда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Сурхондарё ва Наманганда коррупсион ҳамда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Наманган бўлинмаси Косонсой тумани юрисконсульти маҳаллий фуқародан 2 м…
09:31 / 14.12.2025
15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик ку…
15:17 / 14.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!