“Олмалиқ давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали негизида Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади.
Олмалиқ филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Институтда давом эттиради ҳамда 2025/2026-ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Институт дипломи берилади.
Институтнинг юқори курс талабалари ҳақ тўланадиган амалиётга жалб этилади.
Институтда геология, металлургия ва техникага ихтисослашган илғор муҳандислик мактаби (“GeoMetTex”) ташкил этилади.
Ушбу мактабда таълим олиш учун академик кўрсаткичлари юқори талабалар танлов асосида саралаб олинади ва амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади.
“GeoMetTex” илғор муҳандислик мактаби йўналишига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, уларни техник ва технологик жиҳатдан таъминлаш учун замонавий лабораториялар ташкил этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!