$
12640.21 UZS
-49.76
137.02 UZS
-0.18
13559.15 UZS
1.19
21° Кечаси

Омбудсман жазони ижро этиш колониясида Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди

17:06 / 11.01.2024

2024 йил 5 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари Навоий шаҳрида жойлашган 11-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширишди. Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари таркибида нодавлат нотижорат ташкилотлари, жумладан, “Юксалиш” ҳаракати ва “Ҳуқуқий таянч” ННТ раислари иштирок этиб, муассасадаги шароитлар билан танишишган.

Ташриф давомида, маҳкумлар билан суҳбатлашилди, колониянинг ётоқ жойлари, ошхона, кутубхона, даволаш бўлими, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари, ишлаб чиқариш ҳудудидаги шароитлар ўрганилган.

Маҳкумларнинг ётоқ жойлари кўздан кечирилганда, ушбу колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Даулетмурат Тажимуратов билан ҳам учрашилди. Суҳбат давомида Д.Тажимуратов колониядаги шароитлар Омбудсман томонидан ўтказилаётган мониторинг ташрифлари натижасида яхшиланиб бораётганини, озиқ-овқат таъминоти яхшилигини, қийноқ ёки тазйиқ ўтказиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги, даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими томонидан тиббий ёрдам керак бўлганда вақтида ёрдам кўрсатилаётганлигини маълум қилди.

Колония раҳбарияти билан ўтказилган суҳбатларга ва амалга оширилган ўрганишларга кўра, Д.Тажимуратов қонунчиликда белгиланган тартибда жазо муддатини ўтамоқда. Унинг Жиноят-ижроия кодексида белгиланган ҳуқуқлари таъминламоқда ва ушбу Кодексда белгиланган мажбуриятлар татбиқ этилмоқда. Алоҳида чекловлар ўрнатилмаган ёки имтиёзлар тақдим этилмаган. Шунингдек, ўтказилган суҳбат давомида унга амалдаги қонунчилик талаблари тушунтириб ўтилган.

Мониторинг ташрифи давомида аниқланган камчиликлар юзасидан уларни ўз вақтида бартараф этилишини таъминлаш мақсадида мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсманнинг тавсиялари киритилади.

 

 


Ўзбекистон


														
														28 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

28 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 28 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради…
22:37 / 27.04.2024

														
														3 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган?

3 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024-йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонда 360,6 минг тонна автом…
22:13 / 27.04.2024

														
														Ўзбекистон 10 мингдан ортиқ ҳамшира ва шифокорларни Буюк Британияга ишлаш учун юборади

Ўзбекистон 10 мингдан ортиқ ҳамшира ва шифокорларни Буюк Британияга ишлаш учун юборади

Улар 3 минг АҚШ доллари миқдорида ойлик маош тўлаш бўйича келишувга эришилган.
14:44 / 27.04.2024

														
														ЕИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 6 млн евро ажратди

ЕИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 6 млн евро ажратди

2024 йил 25 апрелда Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистон Ҳукуматига 6 миллион евро (82 миллиард сўмга яқин) маблағ ажратди.
12:41 / 27.04.2024

														
														Сурхондарёда ўрик пишди

Сурхондарёда ўрик пишди

Бу ҳақда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
10:09 / 27.04.2024

														
														Ўзбекистонда таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилади

Ўзбекистонда таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилади

Бу бўйича президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
09:23 / 27.04.2024

														
														Бугун Ўзбекистон ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Бугун Ўзбекистон ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
09:17 / 27.04.2024

														
														Икки ойда қанча ўзбекистонликлар туристик мақсадда хорижга чиққани маълум қилинди

Икки ойда қанча ўзбекистонликлар туристик мақсадда хорижга чиққани маълум қилинди

Туристик мақсадларда чет элга саёҳат қилган ўзбекистонликларнинг ярмини 31-55 ёшдагилар
11:21 / 26.04.2024

														
														Пойтахтни текислаган тонг. “Тошкент зилзиласи”га 58 йил тўлди

Пойтахтни текислаган тонг. “Тошкент зилзиласи”га 58 йил тўлди

Бугунги авлод вакиллари фақатгина эшитган, ўтган аср кишиларидан аксарияти ўша воқеада бевосита қатнашган “Тошкент зилзиласи…
10:06 / 26.04.2024

Бу ҳам қизиқ

Ғазода ўлдирилганлар сони 34 388 нафарга етди

Ғазода ўлдирилганлар сони 34 388 нафарга етди

Бу ҳақда Ғазо сектори соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
17:34 / 27.04.2024
3 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган?

3 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024-йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонда 360,6 минг тонна автом…
22:13 / 27.04.2024
Янги тадқиқот: сунъий интеллектдан болалик травмасини аниқлаши мумкин

Янги тадқиқот: сунъий интеллектдан болалик травмасини аниқлаши мумкин

Олимлар технология ёрдамида юзлаб одамларнинг миясини сканерлашди ва олинган маълумотларни таҳрирлашди.
15:25 / 27.04.2024
Астронавт коинотдаги энг гўзал ва сирли жойлардан бирини кўрсатди

Астронавт коинотдаги энг гўзал ва сирли жойлардан бирини кўрсатди

Нашрда космонавт ўз издошларидан видеода олинган жойни танишларини сўраган.
17:11 / 26.04.2024
АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди

АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди

Жабрланганлар тўғрисида эса маълумот келиб тушмаган.
14:02 / 27.04.2024
ЕИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 6 млн евро ажратди

ЕИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 6 млн евро ажратди

2024 йил 25 апрелда Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистон Ҳукуматига 6 миллион евро (82 миллиард сўмга яқин) маблағ ажратди.
12:41 / 27.04.2024
Япония қирғоқларида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди

Япония қирғоқларида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди

Ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 17:36 да Огасавара ороллари яқинида қайд этилган.
15:42 / 27.04.2024
Илмий нуқтаи назардан параллель оламлар нима?

Илмий нуқтаи назардан параллель оламлар нима?

Бундай параллель ҳақиқатлар мавжудлигини биринчи бўлиб илгари сурган олим австриялик физик Эрвин Шредингер эди.
15:50 / 26.04.2024
Дональд Трамп Жо Байденни Нью-Йорк судида дебатга таклиф қилди

Дональд Трамп Жо Байденни Нью-Йорк судида дебатга таклиф қилди

Сайловолди сафари туфайли Байден ҳам ҳозирча шаҳарда.
13:08 / 27.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!