Бугун, 17 июлдан (соат 10:00 дан) "Ташаббусли бюджет" жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми старт олди.
Бунга кўра:
1️-босқич – фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17.07.2023 – 06.08.2023 давомида;
2️-босқич – лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 06.08.2023 – 26.08.2023 давомида;
3️-босқич – лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26.08.2023 – 15.09.2023 давомида ўтказилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда (мазкур маблағлар мавсум якунига қадар ортиб боради).
Жараёнда иштирок этиш шартлари билан қуйидаги видео орқали танишишингиз ёки ўзингизни қизиқтирган саволларга ушбу ҳавола орқали жавоб олишингиз мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!