Самарқанд вилояти Ургут туманида мактаб ўқитувчиси маст фуқаро томонидан калтакланди. Ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 27 октябрь куни тумандаги 112-умумтаълим мактабида содир бўлган. Мактаб раҳбарияти томонидан ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлимига хабар берилган ва ўқитувчи тиббиёт бирлашмасига етказилган.
Айни пайтда унинг аҳволи яхши экани ва ҳолат назоратга олингани таъкидланди. Ҳолат бўйича ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!