Италияда ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал жаҳон чемпиони бўлди.
Охирги турда қандай натижа бўлишидан қатъи назар Афруза чемпионга айланади, чунки унга етиб олиши мумкин бўлган ягона таъқибчиси — қозоғистонлик шахматчини ўзаро ўйинда мағлуб этган. Мусобақа низомига кўра, очколар тенг келиб қолса, ўзаро ўйинга қаралади.
Маълум бўлишича, Афруза Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги илк жаҳон чемпионига айланди.
Шу пайтга қадар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторова ўз ёш тоифаларида кумуш медални қўлга киритган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!