$
12097.93 UZS
50.48
151.77 UZS
-0.13
14194.50 UZS
95.37
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон – Озарбайжон савдо ва инвестициявий ҳамкорлигининг янги йўналишлари муҳокама қилинди

15:07 / 25.12.2022

Кеча ҳукумат делегациясининг ташрифи доирасида Боку шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафоев билан учрашув ўтказди.

Маълум қилинишича, икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этган учрашувда инвестициявий, савдо ва саноат кооперацияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кун тартиби кўриб чиқилди.

“Учрашув аввалида томонлар икки томонлама муносабатлар ривожидаги ижобий динамикани ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг жорий йил июнь ойида Ўзбекистон Республикасига буюрган давлат ташрифининг муҳим натижаларини ҳамда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришга кучли туртки бўлганини қайд этдилар”, – дейилади вазирлик хабарида.

Учрашувда савдо алоқаларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди. Келгуси 5 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга ўзаро тайёрлик билдирилган ва бу борада бир қатор аниқ амалий чора-тадбирлар келишиб олинган.

Икки томонлама муносабатларнинг истиқболли йўналишлари қаторида икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳаларининг “роад-шоу”си билан бирга Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудлари биринчи форумини 2023 йил бошида Тошкент шаҳрида ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Суҳбат чоғида саноат кооперациясини чуқурлаштириш, яъни қўшма ипакчилик ва тўқимачилик кластерларини ташкил этиш, машинасозлик, кимё, нефть-кимё ва заргарлик саноати, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан аниқ амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Музокаралар якунлари бўйича томонлар эришилган келишувларни илгари суриш ва икки томонлама шерикликнинг янги йўналишларини ривожлантириш мақсадида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга содиқлигини билдирган.


Бу ҳам қизиқ

Беларус ҳукумати 123 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди

Беларус ҳукумати 123 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди

The Insider нашр бу ҳақда Беларус президенти матбуот хизмати баёнотига таяниб хабар бермоқда.
08:34 / 14.12.2025
15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик ку…
15:17 / 14.12.2025
Зеленский Трампнинг тинчлик режасини Украинага мослаб қайта кўриб чиқмоқда

Зеленский Трампнинг тинчлик режасини Украинага мослаб қайта кўриб чиқмоқда

WSJ газетасининг ёзишича, Зеленский ўз халқи ишончини йўқотмаган ҳолда Оқ уйнинг таклифига конструктив ёндашмоқчи эканини қа…
08:34 / 15.12.2025
АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда дастлаб GoFundMe берган хабарни Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби ҳам тасдиқлади.
09:08 / 15.12.2025
Сурхондарё ва Наманганда коррупсион ҳамда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Сурхондарё ва Наманганда коррупсион ҳамда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Наманган бўлинмаси Косонсой тумани юрисконсульти маҳаллий фуқародан 2 м…
09:31 / 14.12.2025
Ўшда Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди

Ўшда Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди

“Ўш шаҳрида буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўчанинг очил…
14:22 / 15.12.2025
14 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

14 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

14 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шам…
15:58 / 13.12.2025
Рамзан Қодиров ҳокимиятдан тўйганини айтиб, кетишни инкор этмади

Рамзан Қодиров ҳокимиятдан тўйганини айтиб, кетишни инкор этмади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ЧГТРК “Грозний” телеканалида бўлиб ўтган тўғридан-тўғри эфир давомида ҳокимиятдан чарчаган…
09:38 / 15.12.2025
Одам савдосидан жабрланган Ўзбек, қозоқ ва қирғиз фуқаролари Мянмадан ватанга қайтарилди

Одам савдосидан жабрланган Ўзбек, қозоқ ва қирғиз фуқаролари Мянмадан ватанга қайтарилди

“Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг Таиланддаги дипломатик ваколатхоналари кўмагида Мянмада оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон,…
15:50 / 13.12.2025
Саида Мирзиёева Римдаги “Инсоний биродарлик”–2026 мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилишида иштирок этди

Саида Мирзиёева Римдаги “Инсоний биродарлик”–2026 мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилишида иштирок этди

“Ҳурматли ҳайъат аъзолари билан биргаликда мукофот совриндорларини саралаш жараёнида қатнашганимдан хурсандман”, – деб ёзади…
16:28 / 13.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!