АҚШнинг Род-Айленд штати Провиденс шаҳридаги Браун университетида содир бўлган отишма оқибатида ўзбекистонлик талаба Муҳаммадазиз Умурзоқов ҳам вафот этди. Бу ҳақда дастлаб GoFundMe берган хабарни Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби ҳам тасдиқлади.
“У ниҳоятда меҳрибон, хушчақчақ ва ақлли эди. Нейрохирург бўлиш ва одамларга ёрдам бериш катта орзуси эди. У ҳар жиҳатдан оиламнинг энг ёрқин намунаси бўлиб қолмоқда. У ҳар доим эҳтиёжи бўлган ҳар бир кишига ҳеч иккиланмасдан ёрдам қўлини чўзарди ва оиламиздаги энг оқкўнгил инсон эди. Оиламиз бу йўқотишдан чуқур изтиробда. Ҳар қандай хайрия оилам дуч келадиган ҳар қандай харажатга сезиларли даражада ёрдам беради ва қолган маблағлар унинг номига хайрия қилинади”, — дея GoFundMe’да хабар қолдирган Самира Умурзокова.
Маълумот учун, GoFundMe — одамларга байрамлар ва битириш маросимлари каби ҳаётий воқеалардан тортиб, бахтсиз ҳодисалар ва касалликлар каби қийин вазиятларгача бўлган турли хил тадбирлар учун маблағ йиғиш имконини берувчи Америка краудфандинг платформасидир.
Муҳаммадазиз Умурзоқовнинг ҳалок бўлгани муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Мазкур фожиа оқибатида бегуноҳ инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани барчамиз учун оғир йўқотишдир, – дейилади ТИВ хабарида.
Ўзбекистон АҚШдаги ваколатхоналари вакиллари марҳумнинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб, АҚШнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда барча масалалар юзасидан яқиндан иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!