$
12011.02 UZS
-49.13
148.08 UZS
-0.79
13958.01 UZS
-106.54
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш давлат комиссияси ташкил этилди

10:16 / 03.02.2023

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

– махсус органларни қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника ҳамда бошқа ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболларни белгилаш;

– Ўзбекистон Қуролли кучларини ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича комплекс дастурларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

– махсус органларни ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан таъминлашни молиялаштириш масалаларини кўриб чиқиш ва унинг манбаларини белгилаш;

– давлат мудофаа буюртмасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

– янги ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ёки мавжудларини модернизация қилиш, инвестицияларни жалб қилиш ва ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш, соҳани ривожлантириш учун имтиёзлар ва преференциялар бериш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

– ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, озиқ-овқат, кийим-кечак анжомлари, дори воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа ҳарбий-техник мол-мулкнинг стратегик захираларини яратиш чораларини белгилаш;

– мудофаа саноатини ривожлантириш, ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш масалаларини кўриб чиқиш;

– уруш даври учун маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарига сафарбарлик топшириғини бириктириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

– махсус органларни қуроллантириш ва мудофаа саноатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини кўриб чиқиш.

Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида:

– Мудофаа вазирлиги ҳузурида Мудофаа саноати агентлиги;

– Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида Oʻztextreyd давлат унитар корхонаси тузилди.

Келтирилишича, Oʻztextreyd хорижда ишлаб чиқариладиган ҳарбий маҳсулотларни харид қилиш, экспорт қилиш билан шуғулланади.


Бу ҳам қизиқ

“Биз 2030 йилга бориб, сунъий интеллект бўйича “ТОП-50” та давлат қаторига киришни мақсад қилганмиз” – Президент

“Биз 2030 йилга бориб, сунъий интеллект бўйича “ТОП-50” та давлат қаторига киришни мақсад қилганмиз” – Президент

Йиғилишда ҳудуд ва тармоқлар раҳбарлари ҳисобот берди, соҳадаги стартаплар асосчилари ва информатика ўқитувчиларининг фикрла…
15:23 / 21.10.2025
Ўзбек нони халқаро рейтингда энг яхши 50 талик рўйхатдан жой олди

Ўзбек нони халқаро рейтингда энг яхши 50 талик рўйхатдан жой олди

Саёҳат ихлосмандлари орасида машҳур бўлган CNN Travel портали бутун дунёдаги энг яхши 50 та нон турини тақдим этди.
14:51 / 20.10.2025
Бекободда “Кумуш товон балиғи”ни овлаганлар табиатга 8 млн сўмдан ортиқ зарар етказди

Бекободда “Кумуш товон балиғи”ни овлаганлар табиатга 8 млн сўмдан ортиқ зарар етказди

Ҳуқуқбузарлик оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 80-сон қа…
18:11 / 20.10.2025
Ғазони қайта тиклаш учун 50 миллиард доллар керак

Ғазони қайта тиклаш учун 50 миллиард доллар керак

Бу бир оз камроқ бўлиши мумкин, у бир оз кўпроқ бўлиши мумкин. Аммо бу минтақага бу жуда кўп пул эмас.
09:40 / 21.10.2025
Ўзбекистонда медиация тизими такомиллаштирилади

Ўзбекистонда медиация тизими такомиллаштирилади

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
16:44 / 20.10.2025
Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланади?

Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланади?

Агар беш кун давомида ҳаво ҳарорати ушбу кўрсаткичдан паст бўлса, эртаси куни уйларда иситиш тизими ишга туширилади.
17:44 / 20.10.2025
Ўзбекистонда кучли зилзилалар сунъий интеллект ёрдамида прогноз қилинади

Ўзбекистонда кучли зилзилалар сунъий интеллект ёрдамида прогноз қилинади

“Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда сейсмология соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар…
10:34 / 22.10.2025
Японияга биринчи аёл Бош вазир сайланди

Японияга биринчи аёл Бош вазир сайланди

Бу ҳақда “Блоомберг” хабар берди.
12:03 / 21.10.2025
Президент Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Президент Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 октябрь куни Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ердаги экспозициялар орқали халқим…
18:22 / 20.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!