$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири БААдаги Миллий метеорология марказига борди

11:11 / 25.06.2023

“WАМ” ахборот агентлиги хабар қилишича, БААда ташриф билан бўлган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва унга ҳамроҳлик қилган делегация Миллий метеорология марказига ҳам борган.

Мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси раҳбари метеорология имконияти ва инфратузилмаси билан танишди, бош прогнозлаш, иқлим бўлими, мутахассислар малакасини ошириш марказини кўздан кечирди. Об-ҳаво маълумотини кузатиш тизими, юқори самарадор компьютер инфратузилмаси ва ахборотни таҳлил қиладиган илғор воситалар мажмуаси каби объектлар бўйлаб кенг қамровли экскурсия доирасида марказ томонидан қўлланаётган энг сўнгги технология, методология меҳмонларда қизиқиш уйғотди.


Б.Саидов БААнинг сунъий ёмғир ҳосил қилиш ва сув ресурсларини бошқаришга доир илғор тажрибани диққат билан кузатди. Минтақадаги илк тўрт ўлчовли илмий гумбазда ернинг шаклланишига бағишланган интерактив тақдимотнинг гувоҳи бўлди.

У БАА метеорология соҳасида эришган ютуқларни, марказнинг техник имконияти ва замонавий инфратузилмасини юқори баҳолади, бу мамлакатнинг айни соҳада ҳам энг сўнгги технологиялар, энг яхши хизматлар тақдим этишга интилишидан далолат беришини таъкидлади.

Бахтиёр Саидов БАА иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит вазири Марям Алмайрий билан ҳам учрашди.
– Сув танқислиги муаммосини бартараф этиш, сувни чучуклаштириш, биологик хилма-хилликни ҳимоя қилиш, янги дарахтзорлар барпо этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ҳамда БААнинг мазкур йўналишдаги илғор тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратдик, – деди республикамиз ТИВ раҳбари.


Бу ҳам қизиқ

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!