Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов сўнгги ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олган.
Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ТИВ раҳбари айни пайтда хорижда даволаняпти.
Шифокорларнинг консилиум хулосасига кўра, бунга А.Камиловнинг саломатлигини янада чуқурроқ текширувдан ўтказиш зарурати юзага келгани сабаб бўлган.
“Вазир айни кунларда ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида хорижда даволанишни давом эттирмоқда”, – дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!