$
12683.99 UZS
35.87
139.24 UZS
0.82
13647.97 UZS
25.94
32° Кечаси 21°

Ўзбекистон ва Ҳиндистон биргаликда ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказади

11:00 / 14.01.2023

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида имзоланган 2022-2023 йилга икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ, 2023 йилда ўтказилиши режалаштирилган “Дўстлик – 2023” биргаликдаги ўзбек-ҳинд ўқувини мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Кумаон вилоятидаги Уттаракханд штатининг Питхорагарх шаҳридаги тоғли ҳудудда жойлашган Халқаро тайёргарлик полигонига ташриф буюрди.

Мазкур ҳамкорликдаги тактик ўқув машғулотлари дастлаб 2019 йилда Ўзбекистон ҳудудида, 2021 йилда Ҳиндистоннинг Утаранчал штатида, 2022 йилда Хоразм вилоятида жойлашган Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг “Янгиариқ” умумқўшин полигонида ўтказилган.

Ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари жаҳонда ва минтақада кескин ўзгариб бораётган ҳарбий-сиёсий вазият, миллий ва глобал хавфсизлик соҳасида рўй бериши мумкин бўлган хатар ҳамда таҳдидларга қарши курашишнинг энг маъқул усул ва услубларини қўллаш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар салоҳияти, профессионаллиги ҳамда маҳоратини ошириш борасида ўзаро тажриба алмашиш имконини бермоқда.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи полковник Расул Жапаров ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Исмоил Қурбонов ҳиндистонлик ҳамкасблари билан шу йилнинг феврал-март ойларида режалаштирилаётган ҳамкорликдаги ўқувларни ўтказиш, Ўзбекистон ҳарбий контингентини қабул қилиш ва жойлаштириш ҳамда таъминот масалаларини келишиб олди.

Мазкур учрашувда икки мамлакат вакилларининг қўшимча таклифлари эътиборга олиниб, икки давлат ҳарбийлари иштирокида спорт ва маданий тадбирларни ҳам ташкил этиш бўйича тавсиялар режага киритилди.


Бу ҳам қизиқ

UzAuto Motors’да деярли 40 дақиқа ичида 4 500 та Lacetti сотилди

UzAuto Motors’да деярли 40 дақиқа ичида 4 500 та Lacetti сотилди

Янги контрактация бугун, 8 май куни, соат 10:00 да очилиши керак эди.
11:11 / 08.05.2024
Президент жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди

Президент жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди

Боболар ўзбекистонликларни тинчликнинг қадрига етиш, ватанпарварлик, меҳнатсеварликка даъват этди.
14:30 / 08.05.2024
Путин расман Россия президенти лавозимига киришди

Путин расман Россия президенти лавозимига киришди

У мамлакатни яна 6 йил бошқаради
14:53 / 07.05.2024
Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Ушбу давр мобайнида автотранспорт воситалари ҳаракати “Қипчоқ понтон кўприги” орқали амалга оширилади.
17:07 / 07.05.2024
Тошкентнинг иккита туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Тошкентнинг иккита туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Таъмирлаш ишлари 8 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача давом этади.
11:29 / 08.05.2024
Хитойдаги тезюрар поезди чиптаси қанча?

Хитойдаги тезюрар поезди чиптаси қанча?

Хитойда тезюрар поездлар чипталари 15 июндан 20 фоизга қимматлашади
12:49 / 08.05.2024
Фарғонада Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари учрашди

Фарғонада Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари учрашди

Улар минтақавий хавфсизликни таъминлашга оид барча муаммолар тўпламини муҳокама қилган.
12:48 / 07.05.2024
Хитой Британиядаги хакерлик ҳужумини туҳмат деб атади

Хитой Британиядаги хакерлик ҳужумини туҳмат деб атади

Аввалроқ, Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг маълумотлар базаси ҳужумга учрагани ва унда хитойлик хакерларнинг қўли борлиги…
19:51 / 07.05.2024
Пойтахтда ҳам ҳарбий парад ўтказилади

Пойтахтда ҳам ҳарбий парад ўтказилади

Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали равишдаги пиёда юришлари 8 май куни соат 14:00 да “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошлана…
20:54 / 07.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!