Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Ўзбекистонни Қирғизистон билан боғлайдиган “Учқўрғон” чегара божхона пости қурилмоқда. Бу ҳақда "UzA" хабар берди.
Пост “Учқўрғон-Маданият” йўлининг 10-километрида “Бўстон” маҳалласида жойлашган. Жалолобод вилояти (Қирғизистон) Навкент тумани “Қизилтуу” қишлоғида жойлашган “Кенгсай” божхона постида ҳам шундай ишлар олиб борилмоқда.
“Учқўрғон” ва “Кенгсай” чегара божхона постларини 2024 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!