Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида “UzKazTrade” МЧЖ ташқи савдо компанияси ташкил этилди. Экспорт-импорт корхонаси таъсисчилари “QazTrade Савдо сиёсатини ривожлантириш маркази” АЖ ва “UzTrade” АЖ бўлди.
Ташқи савдо компаниясининг фаолияти икки мамлакатнинг йирик корхоналари маҳсулотлари бозорини ўрганиш ва рақобат таҳлилини ўтказиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга буюртмалар жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ўзаро савдо жараёнларини оптималлаштириш ва мувофиқлаштириш, тадбиркорларга кўмаклашишга йўналтирилади.
2022 йил якунига кўра Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард долларга етди, бу ўтган йилга нисбатан 29,8 фоизга (3,8 миллиард доллар) кўпдир. Қозоғистон экспорти ҳажми 33 фоизга ошиб, 3,7 миллиард долларни ташкил этди. Экспортнинг ўсиши асосан мис рудаси ва концентратлари (ўсиш 4,8 марта), буғдой (32,3 фоизга), автомобиллар (83,7 фоизга), кунгабоқар ёғи (97,2 фоизга), янги ва музлатилган мол гўшти (ўсиш 4,1 баробар), ишлов берилмаган алюминий (70,4 фоизга) етказиб бериш ҳажмининг ошиши ҳисобига содир бўлди.
Ўзбекистондан Қозоғистонга экспорт 2022 йилда 21,4 фоизга ошиб, 1,3 миллиард долларни ташкил этган. Қозоғистон асосан автомобиль кузовлари, ички ёнув двигателлари, узум, қотишмаган пўлатдан қопланган текис прокат, қўрғошин рудалари, концентратлар, қурилиш ғиштлари, пол блоклари ва шунга ўхшаш керамика буюмларини импорт қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!