Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Туркия Республикаси витсе-президенти Жевдет Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг самимий саломи ва илиқ тилакларини етказди.
Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Турли даражадаги давом этаётган интенсив алоқалар ва алмашинувлар чуқур мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва сармоя ҳажми ортиб, қўшма корхоналар сони, парвозлар частотаси ортиб бормоқда.
Бугун Тошкентда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси, бизнес мулоқоти ва кўргазманинг самарали натижалари юқори баҳоланди.
Товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, жумладан, Имтиёзли савдо битими доирасида товарлар турини кенгайтириш бўйича келишилган чора-тадбирларни кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Инновациялар, энергетика, саноат, фармацевтика, тўқимачилик, туризм, таълим ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш, ҳамкорлик лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурининг янги портфелини шакллантириш зарурлиги қайд этилди.
Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартибини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!