$
12066.22 UZS
62.2
₽
149.74 UZS
0.94
€
13444.18 UZS
82.51
31° Кечаси 18°

ЯНГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ: нотўғри маълумотлар тарқалишининг олдини олиш қандай амалга оширилади?

11:03 / 16.05.2025

Одамларнинг кундалик ҳаётига дезинформация, фейк, тролл ва бот каби тушунчалар чуқур кириб борар экан, давлатларнинг хавфсизлиги ва барқарорлигига ҳам таҳдид солаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Дезинформация зарарлидир – у инсоннинг турли ҳуқуқларига салбий таъсир кўрсатади, мамлакат ва жамиятни ривожлантириш бўйича муҳим давлат чора-тадбирларига тўсқинлик қилади, можаролар ва фавқулодда вазиятлар пайтида кескинликнинг кучайишига сабаб бўлади.

Нотўғри маълумотлар тарқалиши кўплаб ҳуқуқларга таъсир қилиши мумкин, айниқса, соғлиқни сақлаш ҳуқуқи, камситилмаслик ҳуқуқи ва бошқаларга кўпроқ дахл қилади. Нотўғри ёки ноаниқ тиббий маълумотлар тобора кенг кўламли ижтимоий оқибатларга олиб келмоқда. Дезинформациянинг салбий таъсирига коронавирус пандемияси атрофидаги вазият - бир қатор мамлакатларда COVID-19 га қарши эмлашдан оммавий бош тортиш яққол мисол бўлди.

Шундай вазиятни ҳисобга олган ҳолда, сўнгги йилларда кўплаб хорижий мамлакатлар дезинформация тарқалишига қарши чоралар кўрмоқда. Экспертларнинг баҳолашича, ривожланган технологик инфратузилмага эга давлатлар ҳукуматлари ижтимоий тармоқлар фаолиятини янада фаолроқ тартибга солиш йўлини танлаганлар. Барча йирик ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг шикоятларини кузатиб борадиган, қонунга хилоф постларни ўчирадиган, қоидабузарларни блоклайдиган модератор жамоалари мавжуд бўлса-да, давлатлар бу жараённи назорат қилишни ва тақиқланган контент учун ўз мезонларини жорий этишни, шу жумладан дезинформацияга қарши курашиш доирасида ҳам хоҳлайдилар.

Хусусан, Европа Иттифоқида сохта янгиликларга қарши курашиш учун “Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун” (ДСА) қабул қилинди. Ушбу қонун Facebook, Instagram ва YouTube каби энг йирик онлайн платформалардан ёлғон ахборотга қарши фаолроқ курашишни талаб қилади. Платформалар сохта янгиликларни, айниқса улар жамоат саломатлиги ёки хавфсизлигига таҳдид солса, ўчириб ташлашлари шарт. Европа Иттифоқи, шунингдек, хизматларга контент модерацияси ҳақида янада шаффоф хабар бериш мажбуриятини юклайдиган қоидаларни жорий этди.

2017 йилда Германияда “Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқни қўллашни такомиллаштириш тўғрисида”ги қонун (“Facebook ҳақидаги қонун” номи билан машҳур) қабул қилинди. Қонун Facebook, YouTube ва бошқа йирик тармоқ платформаларига Германия Федератив Республикаси Жиноят кодексининг 22 та бўлимида белгиланган “ноқонуний контент”ни тезда олиб ташлаш мажбуриятини юклайди.

“Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқни қўллашни такомиллаштириш тўғрисида”ги қонун Германияда 2 миллиондан ортиқ рўйхатдан ўтган фойдаланувчига эга компанияларга ноқонуний контент ҳақидаги мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг самарали ҳамда шаффоф механизмини яратиш мажбуриятини юклайди. Бундай мурожаат келиб тушгандан сўнг 24 соат ичида улар киришни тўсиши ёки “очиқ-ойдин ноқонуний контент”ни олиб ташлаши шарт.

2020 йилда Францияда “Интернетда нафратни қўзғатишга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Бу қонун тармоқ платформаларига контентни суд қарорисиз ўчириш мажбуриятини юклайди ва унга оид шикоятни қондиришни рад этганлик учун жарималар белгиланишини назарда тутади. Шунингдек, онлайн платформалар Францияда қонуний вакил тайинлашлари шарт.

“Интернетда нафратни қўзғатишга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг асосий мақсади - интернет-платформа операторлари зиммасига инсонлар ўртасидаги ирқий, жинсий, гендер ва бошқа фарқлар асосида ҳақорат қилувчи ёки нафрат уйғотувчи контентни олиб ташлаш мажбуриятини юклашдан иборат.

Бундай глобал тенденцияни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ҳам мамлакатимизда дезинформация тарқалишига қарши фаол кураш олиб бормоқда.

Жумладан, мамлакатимизда “Онлайн платформалар ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мақсадларидан бири ахборот маконида ёлғон маълумотлар миқдорини камайтиришдир.

Хусусан, қонун ёлғон ахборотга аниқ таъриф бериб, бундай маълумотларни мамлакатимиз ҳудудида жойлаштириш тақиқланганини белгилайди. Бу ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёки шахслар, нарсалар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар ҳақидаги фактларни ҳар қандай шаклда нотўғри акс эттирувчи маълумотлардир.

Янги қонун фойдаланувчилар, блогерлар, инфлюенсерлар ва веб-сайт эгаларига нафақат ноқонуний контентни тарқатмаслик, балки эълон қилинган ноқонуний контентни олиб ташлаш мажбуриятини ҳам юклайди. Шу билан бирга, қонун ҳужжати инфлюенсерлар ва веб-сайт эгаларига жойлаштирилаётган ва тарқатилаётган контентнинг ишончлилигини у оммага очиқ бўлишидан олдин текшириш мажбуриятини юклайди.

Инфлюенсерлар ва веб-сайт эгалари ўз аккаунтлари, оммавий ҳамжамиятлари ёки веб-сайтларини, шу жумладан фойдаланувчилар томонидан изоҳ ва фикр-мулоҳазалар қолдиришга мўлжалланган бўлимларни ҳам, ноқонуний контентни аниқлаш мақсадида кузатиб боришлари шарт. Бундай контент аниқланган тақдирда, уни дарҳол олиб ташлаш чораларини кўришлари лозим.

Умуман олганда, рақамли технологиялар ва ижтимоий медиа даврида дезинформация муаммоси мисли кўрилмаган даражага етганини таъкидлаш лозим. Ёлғон ахборот тарқатиш шакллари ва усулларининг хилма-хиллиги жамият ва давлат учун жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шу боис Ўзбекистонда дезинформацияга қарши курашиш бўйича тизимли ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Бу борада “Онлайн платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши муҳим босқич бўлади.

 

Онлайн маконни тартибга солишни такомиллаштириш ва фойдаланувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур қонунда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда ёлғон ахборот тарқалишининг олдини олиш ва чеклашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар кўзда тутилган. Унда платформаларга контентни назорат қилиш масъулияти, ёлғон маълумотларни тезкор олиб ташлаш мажбурияти ва уларни тарқатганлик учун жазо чоралари кўзда тутилган.

Бобур НАБИЕВ,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
бош мутахассиси



														
														31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:44 / 30.10.2026

														
														Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкор…
12:11 / 30.10.2026

														
														Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Бугун, 29 октябрь куни дунё рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Япониянинг Токио шаҳ…
12:01 / 30.10.2026

														
														Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи 8-синф ўқувчи қизини синфдошлари олдида калтаклаг…
10:58 / 30.10.2026

														
														В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

Пойтахтимизда рекорд даражадаги 5831 нафар шахматчини ўзида жамлаган V «Заковат-Гамбит» турнирининг ҳал қилувчи финал ўйинла…
09:57 / 30.10.2026

09:18 / 30.10.2026

														
														30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилмайди.
17:45 / 29.10.2026

														
														ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

Қўлбола ва тегишли стандартларга жавоб бермайдиган иситиш жиҳозларидан фойдаланиш — ҳаёт учун хавфли. Куз-қиш мавсумида ис г…
16:25 / 29.10.2026

														
														Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Сўнгги кунларда ҳаво сифатининг кескин ёмонлашуви яна жамоатчилик эътибори марказида бўлиб турибди.
09:18 / 29.10.2026

														
														Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +13…+23 дара…
17:23 / 28.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қил…
11:03 / 28.10.2026
Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкор…
12:11 / 30.10.2026
IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари 27-октабр куни Тинч океанининг шарқий қисмида наркотик моддалар ташишда гумон қилинган қайиққа зарба берди. Ҳ…
14:53 / 28.10.2026
Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Сўнгги кунларда ҳаво сифатининг кескин ёмонлашуви яна жамоатчилик эътибори марказида бўлиб турибди.
09:18 / 29.10.2026
Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фарматсевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходим муносиб ҳисса қўшаётганини…
11:47 / 27.10.2026
Тошкентда ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Тошкентда ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 25-октабр куни ис газидан заҳарланиш оқибатида олти киши вафот этди, яна икки киши …
16:40 / 28.10.2026
31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:44 / 30.10.2026
Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдамнинг янги тизими яна 100 та туманда жорий этилади

Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдамнинг янги тизими яна 100 та туманда жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев бирламчи тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган янги тизим келаси йилдан яна 100 та туманда жор…
11:55 / 27.10.2026
Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Сассекс герсогиняси Меган Маркл 2025-йилда отаси Томас Марклга мактуб ёзиб, унинг фарзандлари билан учрашишига рухсат бермас…
13:34 / 27.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!