$
11964.27 UZS
-9.75
₽
144.49 UZS
-0.09
€
13323.41 UZS
-109.05
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда 1 февралдан нималар ўзгаради?

09:58 / 01.02.2025

Камбағал оилалар учун ваучер тизими

Камбағал оилалар аъзоларини касбга ўқитиш бўйича ваучер тизими жорий этилади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтириб ўтилган.

Қарорга кўра, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг касбий кўникмалар марказларида 2025 йил 1 февралдан бошлаб иш берувчилар буюртмаси ва тижорат банклари мижозлари эҳтиёжи асосида ишсиз аҳолини, шу жумладан, камбағал оилалар аъзоларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан манзилли ўқитиш тизими жорий этилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 февралдан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади. 2025 йил 1 майгача эса ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади.

Мазкур тизим 2025 йил 1 февралдан Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилади.

“Она маскани” хизмати

2024 йил 14 ноябрда президентнинг “Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинганди. Унда 2025 йил 1 февралдан Ўзбекистонда “Она маскани” хизмати йўлга қўйилиши белгиланган.

Ҳужжатга кўра, оғир ҳаётий вазиятда ва яқин қариндошлари кўмагисиз қолганлиги натижасида фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.

“Оналар маскани”да:

– оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;

– оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, уларда оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;

– “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.

Етим болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва муқобил жойлаштириш тартиби ўзгаради

Фармон билан 2025 йил 1 февралдан бошлаб:

а) ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни аниқлаш бўйича:

– ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ижтимоий ҳолати ва турмуш шароитлари “Инсон” марказлари томонидан комплекс баҳоланади ҳамда баҳолаш натижалари асосида болаларнинг ижтимоий мақоми белгиланади;

– етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, зўравонликдан жабр кўрганлиги сабабли оиласидан олинган болаларнинг ижтимоий мақоми ва муқобил жойлаштириш шакли белгилангунига қадар уларни олти ойгача бўлган муддатга оилавий болалар уйига қисқа муддатли жойлаштириш тартиби жорий этилади;

– болаларни муқобил жойлаштириш шакллари бўйича жойлаштириш (бундан фарзандликка ва тутинган оилага олиш мустасно) “Инсон” марказларининг, оилавий болалар уйини ташкил этиш ва тугатиш Агентлик ҳудудий бошқармасининг қарори асосида амалга оширилади;

– етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тутинган оилага “Инсон” марказлари ва болани тарбияга олган шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида жойлаштирилади. Бунда мазкур Фармон қабул қилингунига қадар тутинган ота-оналар билан тузилган битим ва (ёки) болани жойлаштириш тўғрисида қабул қилинган қарор болалар муқобил жойлаштириш шакллари бўйича жойлаштирилган муддат тугагунга қадар ўз кучини сақлаб қолади.

б) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда уларни муқобил жойлаштириш шаклларидан бири бўйича олиш истагини билдирган шахсларнинг ҳисобини юритиш бўйича:

– етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, болаларни ҳамда уларни муқобил жойлаштириш шаклларидан бири бўйича олиш истагини билдирган шахсларни ҳисобга олиш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида амалга оширилади;

– номзодлардан аризаларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш имконияти яратилади;

– номзодлардан талаб қилинадиган айрим турдаги ҳужжатлар “Инсон” марказлари томонидан “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил олинади;

– етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг жойлаштирилганлиги, болалар учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш ва интеграция режалари ҳамда уларнинг ижроси мониторинги натижалари бўйича маълумотлар “ЯМИҲ” АТга киритиб борилади;

в) ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни муқобил жойлаштириш шакллари бўйича:

– оилавий болалар уйини ташкил этиш учун оиланинг эр ва хотиндан иборат тўлиқ оила бўлиши талаби бекор қилинади ҳамда 30 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат этилади;

– оилавий болалар уйини ташкил этган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида эътироф этилади ҳамда уларга ўз мажбуриятларини бошқа шахсларга юклашига ёхуд учинчи шахсларни жалб қилишига йўл қўйилмайди;

– ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар оилага тарбияга (патронат) фақат уларнинг қариндошларига берилади;

– тутинган оилада тарбияланаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш харажатлари, шунингдек, оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга болани тарбиялагани (парваришлагани) учун давлат томонидан ажратиладиган маблағлар тарбияланувчилар умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлагунига қадар сақлаб қолинади.

Электротехника саноати ривожлантирилади

2025 йил 22 январь куни президентнинг “Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди. Унда электротехника саноатини 2025–2027 йилларда ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг асосий йўналишлари белгиланган.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 февралдан қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади:

– божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида тайёрланган маҳсулотларни кейинги ишлаб чиқарувчилар томонидан саноат кооперацияси тартибида қайта ишлаш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштиришга рухсат берилади;

– корхоналарнинг ривожланиш ва тадқиқот марказлари фаолиятини йўлга қўйиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория жиҳозлари ва анжомлари 2028 йил 1 февралгача божхона божидан озод этилади.

Устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг ва давлат органларининг маъмурий бино-иншоотларини, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини қуриш бўйича харид қилиш ҳужжатларига қуйидаги талаблар киритилади:

– пудратчилар зарур товарларни Ишлаб чиқарувчилар экотизими ва Электрон кооперация порталидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилади;

– зарур товарлар порталларда мавжуд бўлмаса, тасдиқловчи маълумотномалар асосида уларни бошқа электрон порталлардан харид қилишга рухсат этилади.

Ишлаб чиқарувчилар экотизимида савдолар давлат буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида электрон дўкон тартиб-таомиллари асосида, шартнома қиймати билан боғлиқ чекловларсиз ўтказилади, бунда оферталар маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат маълумотлари асосида шакллантирилади.

Болалар боғчаларида давомат автоматлаштирилади

Бўш иш ўринларини ҳисобга олиш, болаларни навбатга қўйиш ва МТТга жойлаштириш учун йўлланмаларни шакллантириш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Болалар боғчаси” мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида амалга оширилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 февралдан Тошкент шаҳрида пилот синови тариқасида, 2025 йил 1 июлдан эса барча давлат МТТда “Болалар боғчаси” ахборот тизими орқали ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон давомати, иш вақти, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини ҳисобга олиш жорий этилади.

“Болалар боғчаси” ахборот тизимига хизмат кўрсатиш, уни қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштиришни UZINFOCOM МЧЖ тизим оператори амалга оширади, бунда кўрсатилган хизматлар учун ота-оналар бадалининг 1 фоизи йўналтирилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилдан бошлаб ходимлар ва болаларнинг давоматини шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали назоратга олишни йўлга қўйиш учун болалар боғчаларини планшетлар ва бошқа ускуналар билан таъминлаш учун давлат бюджетидан камида 50 миллиард сўм ажратади.

Электромобилларни қувватлаш станциялари кўпаяди

Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада 2024–2025 йилларда электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида келтириб ўтилган.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 февралдан давлат муассасалари, меҳмонхоналар, бизнес-марказлар, савдо ва умумий овқатланиш объектлари, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари инфратузилмаси объектлари лойиҳаларида тўхташ жойларининг камида 5 фоизи электромобилларни қувватлаш станциялари билан жиҳозланиши керак.

Шунингдек, кўп қаватли уйлар яқинида, шу жумладан, уларга яқин жойлашган тўхташ жойларида максимал қуввати 22 кВт бўлган станцияларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Электромобилларни қувватлаш станцияларини ўрнатиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди:

– автотўхташ жойлари, ижтимоий объектлар ва давлат муассасаларида;

– савдо ва бизнес-марказлар, умумий овқатланиш корхоналари, меҳмонхоналар ва кўп қаватли уйлар ёнида;

– автоёқилғи қуйиш шохобчаларида.

Якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жойлар ҳудудида, шу жумладан, кўп квартирали уй-жойлар автотураргоҳларида энг юқори қуввати 22 квт бўлган станциялар ўрнатилади. Тадбиркорлар мавжуд кўп квартирали уй жойларнинг фақат автотураргоҳларида станциялар ўрнатиши мумкин бўлади.

Юқори тезликдаги поезд чипталари нархи яна оширилади

Ўзбекистон темир йўлларида йўловчи ташиш хизматлари бозор тамойилларига ўтказилмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида янги нарх сиёсати жорий қилинмоқда. 2025 йил 1 февралдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” ва тезюрар йўловчи поездлар чипталари нархи оширилади.

“Афросиёб” электропоезди чипталари тоифаларга қараб қуйидагича оширилади:

VIP ва Бизнес тоифа чипталари 25 фоизга;

Эконом тоифа чипталари 20 фоизга.

Тезюрар йўловчи поездлар (“Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон”) учун чипта нархлари 30 фоизга ошади.



														
														Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026

														
														Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026

														
														Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026

														
														Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026

														
														"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026

														
														Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026

														
														Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026

														
														Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026

														
														Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 17 …
10:14 / 12.11.2026

														
														Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 900 АҚШ до…
10:12 / 12.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларинининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайт…
09:01 / 12.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентабр ойларида 3 391 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилди. Бу бир кунда ўртача 12 …
15:24 / 10.11.2026
11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:21 / 10.11.2026
Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг Сирдарё, Навоий, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3 …
09:17 / 12.11.2026
Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматларга бўлган ички талабни қондириш мақсадида уларни маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади. Бу …
15:57 / 09.11.2026
Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарима 60 кун ичида тўланмаса, ҳайдовчининг транспорт восит…
10:01 / 10.11.2026
Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 900 АҚШ до…
10:12 / 12.11.2026
“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Волонтёрлик фаолиятини янада оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–240-сон, 06.11.2…
17:33 / 10.11.2026
Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 17 …
10:14 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!