$
12622.77 UZS
2.81
139.46 UZS
3.63
13917.87 UZS
138.14
36° Кечаси 21°

Ўзбекистонда 4 та суғурта компаниянинг лицензияси вақтинча тўхтатилди

13:45 / 03.06.2022

Ўзбекистонда тўртта суғурта компаниянинг лицензияси 10 кун муддатга тўхтатилди, уларга ушбу давр мобайнида янги шартномалар имзолаш тақиқланади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан лисензия талаблари ва шартлари бузилиши аниқланганлиги сабабли, “SEMURG SUG‘URTA” АЖ ҚКнинг 2022 йил 25 февралдаги SF 00039-сонли, “ISHONCH SUG‘URTA KOMPANIYASI” АЖ ҚКнинг 2022 йил 25 февралдаги SF 00045-сонли, “KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi” АЖнинг 2017 йил 11 декабрдаги SF 00222-сонли ҳамда “XALQ SUG‘URTA” АЖнинг 2022 йил 25 февралдаги SF 00054-сонли лисензияларининг амал қилиш муддати 2022 йил 3 июн санасидан бошлаб ўн кун муддатга тўхтатилган.

Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида суғурталовчига янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, шу жумладан амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш тақиқланади. Илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича эса ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажариши шарт.

“Суғурта ташкилотлари томонидан улар фаолиятидаги қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолатлари бартараф этилганлигини асословчи ҳужжатлар ушбу муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига тақдим этилиши лозим. Акс ҳолда, ушбу суғурта ташкилотларига нисбатан суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияларининг амал қилишини қонунчиликда белгиланган тартибда ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиш чоралари кўрилади”, дейилади Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги хабарида.


Бу ҳам қизиқ

Чарчаган кўзлар учун беш усулдаги фойдали машқ

Чарчаган кўзлар учун беш усулдаги фойдали машқ

Бу усулни беш маротабагача такрорлаймиз.
09:34 / 15.08.2024
Исроил бош вазири Ғазо сектори бўйича музокараларда иштирок этади

Исроил бош вазири Ғазо сектори бўйича музокараларда иштирок этади

Бу ҳақда Исроил ҳукумати хабар берди.
10:46 / 15.08.2024
Тошкентдаги туманларнинг бири вақтинча газдан узилди

Тошкентдаги туманларнинг бири вақтинча газдан узилди

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.
09:53 / 15.08.2024
“Туркия Фаластинни қўллаб-қувватлашда давом этади” – Эрдўған

“Туркия Фаластинни қўллаб-қувватлашда давом этади” – Эрдўған

Туркия раҳбари Маҳмуд Аббос билан 2,5 соатлик учрашув ўтказди.
10:36 / 15.08.2024
БМТ Бош Ассамблеяси бир овоздан Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлади

БМТ Бош Ассамблеяси бир овоздан Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлади

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди
09:19 / 14.08.2024
Сенат томонидан тадбиркорлик кодекси маъқулланди

Сенат томонидан тадбиркорлик кодекси маъқулланди

Бу ҳақда Парламент юқори палатасининг матбуот хизмати хабар берди.
12:47 / 15.08.2024
Ситора Турдибековага ҳам уй совға қилинди

Ситора Турдибековага ҳам уй совға қилинди

Бу ҳақда туман ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.
12:39 / 14.08.2024
ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари саналари эълон қилинди

ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари саналари эълон қилинди

Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.
17:43 / 14.08.2024
Трампнинг Маск билан бўлган суҳбатини 25 миллиондан ортиқ одам тинглади

Трампнинг Маск билан бўлган суҳбатини 25 миллиондан ортиқ одам тинглади

Қайд этилишича, Трампнинг компанияси унинг муваффақиятини ақл бовар қилмайдиган деб топган.
12:24 / 14.08.2024
Тошкентда 3 мингдан ортиқ хонадон вақтинча газсиз қолди

Тошкентда 3 мингдан ортиқ хонадон вақтинча газсиз қолди

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.
09:42 / 14.08.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!