Туркманистондаги ягона уяли алоқа оператори SIM-карталарни сотишни тўхтатди. Бу ҳақда “Закон.кз хабар берди.
Маълум бўлишича, улар шунчаки тугатилган. Илгари Туркманистон аҳолиси карта олиш учун бир қанча тартиб-қоидалардан ўтиб, навбатда туриши керак бўлган. “Озодлик” радиосининг туркман хизмати хабарига кўра, ягона уяли алоқа оператори “Алтин Asyr” ходимлари юзага келган муаммоларни компаниянинг янги карталар сонини кўпайтириш учун техник имконияти йўқлиги билан изоҳламоқда.
Нашрнинг ёзишича, мамлакатда сотувлар 2023 йилда чеклана бошлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!