Париж-2024 Олимпиядасида яхши иштирок этган боксчи Ситора Турдибековага Самарқанд вилояти Булунғур туманидан уй совға қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, туман ҳокими Самандар Астанов боксчи қизнинг Париж Олимпиядаси мусобақасида муносиб иштирок этиб, олқишларга сазовор бўлганини қайд этган ва унга янги уй совға қилган.
Эслатиб ўтамиз, Парижда ўтган ёзги Олимпиядада -57 кг вазн тоифасида нимчорак финалда рингга кўтарилган Ситора Турдибекова эркаклик гармони кўплиги юзасидан халқаро майдонда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган хитой-тайпейлик Лин Ю Тинга мағлуб бўлган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!