Ҳиндистоннинг ғарбий ҳудудида жойлашган Гужарат штатида Чандипур вирусидан 16 киши вафот этди. Бу ҳақда штат соғлиқни сақлаш вазири Рашикеш Пател маълум қилган.
Қайд этилишича, Чандипур вирусига чалинганлар сони 50 тани ташкил қилиб, шулардан 16 тасида ўлим ҳолати қайд этилган.
Шунингдек, вирус чивин чақиши орқали юқиши келтириб ўтилган. Мазкур вирус биринчи марта 1965 йилда Чандипур қишлоғида энцефалит авж олган пайтда аниқланган.
Ушбу вирусни даволаш ёки эмлашнинг ҳозирча иложи йўқлиги айтилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!