$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
27° Кечаси 17°

Ўзбекистонда 747 нафар фуқаро зўравонлик қурбони бўлди

16:18 / 10.10.2023

Ўзбекистонда шахсга нисбатан зўравонлик жиноятлари 4 йилда 140 фоизга ортди. Бу ҳақда бугун, 10 октябрь куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ташкил этилган тадбирда маълум қилинди.

Агентликка кўра, 2020 йилнинг мос даврида 311 нафар шахс зўравонликка учраган бўлса, 2021 йилнинг август ойигача 565 нафар фуқаро зўравонлик қурбони бўлган.

2022 йилнинг 8 ойида зўравонлик ҳолатлари 2021 йилга нисбатан қисман яхшиланган бўлиб, 511 нафарни ташкил қилади. Аммо жорий 2023 йилнинг 8 ойида зўравонликка учраган шахслар сони кескин ошиб кетган – 747 нафар.

Уларнинг энг кўп улуши оилавий (маиший) зўравонликка тўғри келиб, 51 фоизни ташкил қилади.

Шунингдек, зўравонликнинг 45 фоизи баданга қасддан оғир шикаст етказиш билан тугаган. Бундай жиноятларнинг 4 фоизи қийнаш, жинсий тажовуз ва бошқа кўринишда бўлиб, зўравонликка учраганларнинг 12 фоизи эркаклар, 88 фоизи эса аёллардир.

“Аммо аёллар одатда ўзининг зўравонликка учраганини йиғлаб ва айтиб билдирса, экраклар ичига ютади. Уларга болаликдан эркак йиғламайди, у чидаши керак деб уқтирамиз. Шу сабабли уларнинг статистикаси кўпроқ бўлиши мумкин”, деди Лайло Файзимуродова Бош прокуратуранинг Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори.


Бу ҳам қизиқ

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
10:08 / 09.05.2025
Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Президент топшириғига биноан амалга оширилаётган лойиҳа ёшлар ўртасида техника таълими нуфузини оширишга қаратилган.
11:08 / 08.05.2025
Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

2025 йил 7 май куни соат тахминан 15:06 ларда Каттақўрғон тумани, “Қуштепа” МФЙда жойлашган АЁҚШда портлаш юз берди. Бу ҳақд…
18:25 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев: “Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз”

Шавкат Мирзиёев: “Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз”

Президент раислигида тиббиёт соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
15:11 / 07.05.2025
Илҳом Алиев  9 май куни Москвада бўлиб ўтувчи байрамга боришдан бош тортди

Илҳом Алиев  9 май куни Москвада бўлиб ўтувчи байрамга боришдан бош тортди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун Москвага боришдан бош тортди. Бу ҳақда Россия федера…
21:57 / 07.05.2025
Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка ва дипломатик мулоқотга чақирди

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка ва дипломатик мулоқотга чақирди

"Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка ва дипломатик мулоқотга чақирди
08:31 / 08.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025
Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 фуқаро ҳалок бўлган.
09:34 / 09.05.2025
Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар…
18:22 / 07.05.2025
Ўзбекистонга апрель ойида бир миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Ўзбекистонга апрель ойида бир миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Ўзбекистонда 2025 йил апрель ойида сайёҳлар сони бўйича рекорд қайд этилди. Бир ой ичида бир миллиондан ортиқ чет элликлар м…
09:06 / 08.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!