Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича давлат субсидияларини бериш яна бошланди. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар берди.
Субсидия олишга 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин. Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарорига кўра:
қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 бараваридан (2 миллион 940 минг сўм) 6,9 бараваригача (6 миллион 762 минг сўмгача);
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (2 миллион 940 минг сўм) 8 бараваригача (7 миллион 840 минг сўмгача);
Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (2 миллион 940 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 миллион 16 минг сўмгача) бўлган оилалар юқори даромадга эга эмас, дея эътироф этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!