$
12942.01 UZS
26.83
117.12 UZS
1.81
13341.92 UZS
50.91
Кечаси

Ўзбекистонда Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланади

08:35 / 04.01.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг миқёсда нишонлаш бўйича қарори эълон қилинди.

“Ватанимиз тарихида ғоят мураккаб ва синовли давр бўлган XX аср бошида майдонга чиққан Маҳмудхўжа Беҳбудий Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси ҳисобланади. У миллий озодлик ҳаракатининг буюк намояндаси сифатида илм-фан, таълим ва тарбия, адабиёт ва санъат, матбуот соҳаларини ривожлантириш, жаҳондаги илғор тараққиёт ютуқларини ўзлаштириш орқали халқимизнинг онг-у тафаккурини юксалтириш ҳамда ҳурриятга эришиш йўлида ўз ҳаётини бахш этган фидойи зотдир.

Маҳмудхўжа Беҳбудий чор ҳукумати ва маҳаллий мутаассиб кучларнинг мислсиз қаршилигига қарамасдан, юртимизда биринчилар қаторида илк замонавий мактаблар ташкил қилиш, улар учун зарур дарсликлар яратиш, нашриёт ва театрлар барпо этиш ишларига бош-қош бўлди. Моҳир публицист сифатида ўз даврининг долзарб муаммоларига бағишланган қатор салмоқли асарлар ва икки юздан ортиқ мақолалар яратди. Шу билан бирга, “Самарқанд” газетаси ҳамда “Ойина” журналига асос солди. 1914 йилда “Турон” театрида саҳналаштирилган “Падаркуш” пьесаси орқали ўлкамизда театр санъатининг тамал тошини қўйди. Афсуски, атоқли адиб ва жамоат арбоби бўлган бу мутафаккир зот 44 ёшида ёвуз кучлар қурбони бўлди.

Мустақиллик даврида Маҳмудхўжа Беҳбудий хотирасини абадийлаштириш, ҳаёти ва фаолиятини чуқур тадқиқ қилиш, илмий ва бадиий асарларини кенг оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, кейинги йилларда Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонида унинг муаззам ҳайкали ўрнатилгани, Самарқанд шаҳрида уй-музейи ташкил қилингани мамлакатимиз ҳаётида катта воқеа сифатида эътироф этилди. Истеъдодли драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги мукофот таъсис қилингани шу йўлдаги янги амалий қадам бўлди.

Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларининг ёш авлодимиз интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш, шу асосда уларни Янги Ўзбекистон бунёдкорлари, чинакам ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш борасидаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб ҳамда унинг бебаҳо меросини янада кенгроқ ўрганиш ва тарғиб этиш мақсадида:

1. Маданият вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда жамоатчилик вакилларининг 2025 йилда Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда – Ташкилий қўмита) иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

3. Ташкилий қўмита (А. Арипов) икки ҳафта муддатда Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.

Ушбу дастурда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:

мутафаккир адибнинг “Танланган асарлар” тўплами, унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий-оммабоп китобларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида спектакллар саҳналаштириш ҳамда  бугунги кунга қадар яратилган “Маҳмудхўжа Беҳбудий” киносериали ва “Халқ юраги” бадиий-публицистик фильмларининг оммавий намойишларини ташкил қилиш;

Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар залида Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижоди, шунингдек, Туркистон жадидлик ҳаракати намояндаларининг фаолиятига оид тасвирий санъат асарлари кўргазмасини уюштириш;

умумий ўрта таълим муассасалари, ижод мактаблари ўқувчилари, “Темурбеклар мактаблари” курсантлари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Маҳмудхўжа Беҳбудий сабоқлари” мавзусида иншолар танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш;

барча бўғиндаги таълим муассасалари, кутубхоналар, меҳнат жамоалари, маҳаллалар ва ҳарбий қисмларда таниқли олимлар ва адиблар иштирокида Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижодига бағишланган ижодий учрашувлар, адабиёт ва китобхонлик кечаларини ташкил қилиш;

замонавий рақамли ва тарғибот технологиялари асосида Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларини ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш;

2025 йил октябрь ойида Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида “Маҳмудхўжа Беҳбудий мероси ва жадидлик ҳаракатини ўрганишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилиш;

2025 йил ноябрь ойида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тантанали адабий-маърифий хотира кечасини ўтказиш;

Самарқанд шаҳридаги Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи ҳудудини ободонлаштириш ҳамда музей экспозициясини бойитиш;

Қарши шаҳридаги кўчалардан бирига Маҳмудхўжа Беҳбудий номини бериш ҳамда унга бағишланган ёдгорлик лавҳасини ўрнатиш;

Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал асарлар яратиш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида туркум материалларни эълон қилиш.

Ташкилий қўмитага Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказиладиган тадбирларни юксак савияда уюштириш, мазкур қарорга асосан белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш вазифалари юклатилсин.

4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,  Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

5. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ташкилотчиларга Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин”.

														Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиб, ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиб, ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда

7 январда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келиши бошланади.
15:01 / 06.01.2025

15:00 / 06.01.2025

														Эртага, 7 январь куни Cobalt учун шартнома очилади

Эртага, 7 январь куни Cobalt учун шартнома очилади

UzAuto Motors АЖ 7 январь куни соат 10:00 дан бошлаб Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун …
11:09 / 06.01.2025

														Яшнободда фуқаро 10 метрли чуқурдан қутқариб олинди

Яшнободда фуқаро 10 метрли чуқурдан қутқариб олинди

ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони чуқурликдан чиқариб олган…
10:09 / 06.01.2025

														Магистратурадаги айрим талабаларга таълим кредити берилмайди

Магистратурадаги айрим талабаларга таълим кредити берилмайди

Эндиликда давлат ОТМлари магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга кирган талабаларга таълим кредити берилмайди.
10:03 / 06.01.2025

														Андижонда савдо дўкони ёниб кетди

Андижонда савдо дўкони ёниб кетди

Бу ҳақда, Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
09:43 / 06.01.2025

														1 февралдан темир йўл чипта нархлари оширилади

1 февралдан темир йўл чипта нархлари оширилади

Бизнес тоифадаги чипта нархлари 25 фоизга, Эконом тоифадаги чипта нархлари 20 фоизга ҳамда тез юрар йўловчи поездлар “Шарқ”,…
09:07 / 06.01.2025

														Бектемир туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Бектемир туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Жорий йилнинг 5 январь куни соат 19:30 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани Бектемир шоҳ кўчасида жойлашган шахсий хонадонларнин…
08:30 / 06.01.2025

														6 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?

6 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?

Ҳарорат кечаси -1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
22:36 / 05.01.2025

														2024 йил Ўзбекистонда қанча автобус ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

2024 йил Ўзбекистонда қанча автобус ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Статистика агентлиги 2024 йилда қанча автобус ишлаб чиқарилганини ҳақида маълумот берди.
21:18 / 05.01.2025

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиб, ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиб, ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда

7 январда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келиши бошланади.
15:01 / 06.01.2025
Ўзбекистон чой импортида қайси мамлакатлар улуши юқори?

Ўзбекистон чой импортида қайси мамлакатлар улуши юқори?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 45,2 миллион АҚШ…
08:47 / 05.01.2025
Метапневмовирус чиндан ҳам хавфлими?

Метапневмовирус чиндан ҳам хавфлими?

Ижтимоий тармоқларда метапневмовирус инфекцияси ва ушбу инфекциянинг COVID-19 дан ҳам хавфли эканлиги юзасидан хабарлар тарқ…
09:41 / 06.01.2025
Хитойда COVID-19'га ўхшаш вирус тарқалмоқда

Хитойда COVID-19'га ўхшаш вирус тарқалмоқда

Хитойда инсон метапневмовирусининг тез ўсиши кузатилмоқда. Янги касаллик туфайли касалхоналар аллақачон гавжум. Бу соғлиқни …
19:19 / 05.01.2025
Ботир Турсунов ШҲТ бош котиби ўринбосари этиб тайинланди

Ботир Турсунов ШҲТ бош котиби ўринбосари этиб тайинланди

“Ўзбекистон вакили Ботир Турсунов 1 январь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари вазифасини бажаришга киришд…
11:04 / 05.01.2025
ХАМАС Исроил билан сулҳ тузилса 34 нафар маҳбусни озод қилади

ХАМАС Исроил билан сулҳ тузилса 34 нафар маҳбусни озод қилади

“ХАМАС Ғазо секторида гаровга олинганлар рўйхатини Исроил билан анклавда сулҳ битими доирасида алмашишни маъқуллади”, – дея …
12:19 / 06.01.2025
Зангиотада ноқонуний этил спирти ишлаб чиқарувчи МЧЖ аниқланди

Зангиотада ноқонуний этил спирти ишлаб чиқарувчи МЧЖ аниқланди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизма…
15:18 / 05.01.2025
Андижонда савдо дўкони ёниб кетди

Андижонда савдо дўкони ёниб кетди

Бу ҳақда, Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
09:43 / 06.01.2025
Магистратурадаги айрим талабаларга таълим кредити берилмайди

Магистратурадаги айрим талабаларга таълим кредити берилмайди

Эндиликда давлат ОТМлари магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга кирган талабаларга таълим кредити берилмайди.
10:03 / 06.01.2025
Яшнободда фуқаро 10 метрли чуқурдан қутқариб олинди

Яшнободда фуқаро 10 метрли чуқурдан қутқариб олинди

ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони чуқурликдан чиқариб олган…
10:09 / 06.01.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!