$
12964.43 UZS
-30.16
158.28 UZS
0.6
14744.45 UZS
-17.4
17° Кечаси

Ўзбекистонда никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади

14:57 / 23.10.2023

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

- фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низом;

- фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом;

- фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари;

- туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

- ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

Янги гербли гувоҳномалар берганлик учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия муассасаларига жойлаштиришда берилган туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномалар бундан мустасно) герб йиғими БҲМнинг 15 фоизи миқдорида ундирилади.

Шунингдек, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг архив маълумотларини рақамлаштириш натижасида турли йиллар давомида бир хил серия ва рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, ушбу гувоҳномаларни қайта расмийлаштирганлик учун герб йиғими ундирилмайди.

ФҲДЁ органлари тегишли ёзувлар орқали қуйидаги фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этади:
- туғилганлик ҳақида;
- никоҳ тузиш ҳақида;
- никоҳдан ажралиш ҳақида;
- ўлим ҳақида.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар ҳисобланади, бир нусхада тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади.

Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинсни ўзгартириш каби воқеа ва фактлар юқорида санаб ўтилган фуқаролик ҳолатлари далолатномаларида уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали акс эттирилади.


Бу ҳам қизиқ

Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

2025-йил 18–22 апрел кунлари Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтин…
20:57 / 17.04.2025
Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлари маълум қилинди

Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлари маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига республика бўйича аҳоли зичлиги 1 км² га ўрта…
11:29 / 17.04.2025
Бугун Парижда АҚШ ва Украина расмийлари учрашув ўтказади

Бугун Парижда АҚШ ва Украина расмийлари учрашув ўтказади

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.
12:53 / 17.04.2025
Россиядаги уйлардан бирида 4 нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди

Россиядаги уйлардан бирида 4 нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди

Жорий йилнинг 13 апрель куни Россиянинг Калининград шаҳри Гагарин кўчасидаги кўп қаватли уйда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ўл…
10:16 / 17.04.2025
Жиззах шаҳрига 8 дона замонавий автобуслар олиб келинди

Жиззах шаҳрига 8 дона замонавий автобуслар олиб келинди

Йил якунига қадар шаҳарга яна 52 дона автобуслар олиб келиш режалаштирилган.
16:22 / 17.04.2025
19 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

19 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 15-17 даража бўлади.
22:07 / 18.04.2025
Мирзиёев вазир ва ҳокимларни танқид қилди

Мирзиёев вазир ва ҳокимларни танқид қилди

25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди.
15:37 / 18.04.2025
Янги Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик 20 гектарлик океанариум қурилади

Янги Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик 20 гектарлик океанариум қурилади

14 апрель куни Президент Мирзиёевга Янги Тошкентдаги Чирчиқ дарёси бўйидаги 20 гектар майдонда океанариум қуриш лойиҳаси тақ…
09:51 / 18.04.2025
18 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

18 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 11-13 даража, кундузи 18-20 даража бўлади.
22:03 / 17.04.2025
Фарғона ва Хитойнинг Урумчи шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Фарғона ва Хитойнинг Урумчи шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

“Фарғона–Урумчи–Фарғона” йўналишида авиапарвозлар йўлга қўйилади”, – деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
12:29 / 17.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!