Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,4 фоизга ошиб, 5,36 млн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Иш ҳақининг энг юқори даражаси Тошкентда қайд этилиб, ўртача кўрсаткич 9,07 млн сўмни ташкил этди.
Иш ҳақининг ўсиш суръати бўйича Самарқанд вилояти (+17,6 фоиз), Сирдарё вилояти (+16,7 фоиз) ва Тошкент (+21,4 фоиз) етакчилик қилди.
Энг юқори иш ҳақи банк ва суғурта соҳаларида қайд этилиб, ўртача ойлик даромади 15,26 млн сўмни ташкил этди. Ахборот технологиялари ва алоқа, транспорт ва сақлаш соҳалари ҳам юқори кўрсаткичларни намойиш этмоқда.
Шу билан бирга, таълим ва соғлиқни сақлашда иш ҳақининг ўртача даражаси республика даражасидан паст бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!