$
12209.86 UZS
19.29
157.53 UZS
0.05
14170.76 UZS
-132.44
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда Россиянинг бирйўла 7 та университети филиали очилади

18:32 / 15.03.2022

Россия Фан ва олий таълим вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинган “Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик: Россия университетларининг янги филиаллари, Суффа халқаро радиоастрономия обсерваторияси, қўшма илмий лойиҳалар” номли мақолада келтирилишича, яқин йилларда Ўзбекистонда Россиянинг 7 та университети ўз филиалларини очишни режалаштирган.

“Бугунги кунда Россия ва Ўзбекистон ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда. Энг йирикларидан бири – кенг кўламли астрофизик тадқиқотларни ўтказиш учун мўлжалланган Суффа халқаро радиокосмик обсерваториясини қурилиши доирасида амалга ошириляпти. Бундан ташқари, ўзбекистонлик 48,7 минг талаба Россия ОТМларида таълим олмоқда. Яқин йилларда Россиянинг яна 7 та университети Ўзбекистонда ўз филиалларини очишни режалаштирган”, –дейилади мақолада.

Қайд этилишича, Россиянинг қуйидаги 7 та университети – Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёти университети, А.Н.Косигин номидаги Россия давлат университети (Технология. Дизайн. Санъат), Шимолий Кавказ федерал университети, Самарқандда Россия давлат гуманитар университети, Москва давлат геодезия ва картография университети, Перм миллий тадқиқот политехника университети, Москва давлат озиқ-овқат ишлаб чиқариш университетлари Ўзбекистонда ўз филиалини очишни режалаштирган.

Маълумот учун, бир муддат олдин Россия университетларининг дипломлари дунё томонидан тан олинмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. Унга кўра, Жаҳон ассоциациялари Россия университетлари томонидан берилган таълим дипломларини тан олишдан бош тортмоқда.

Ҳозирча, AACSB (Университетлар бизнес мактабларини ривожлантириш ассоциацияси), Business Graduates Association (Бизнес мактаблар битирувчилари ассоциацияси), AMBA (MBA дастурлари ассоциацияси), EFMD (Менежментни ривожлантириш билан шуғулланувчи бизнес мактаблар, компания ва ассоциациялар глобал тармоғи) Россия Федерациясининг барча муассасаларида аккредитацияни ўчиришга қарор қилган.

“Бизнес таълими бўйича жаҳон етакчилари сифатида бизнинг ташкилотларимиз тинчлик, хавфсизлик, эркинлик, хилма-хиллик ва ижтимоий масъулият қадриятларига содиқлигимиз туфайли 150 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудлардаги ўқитувчилар ва раҳбарларни қўллаб-қувватлайди ва уларга хизмат қилади.

Биз Россиянинг Украинага бостириб кириши натижасида тез суръатлар билан ўсиб бораётган гуманитар инқироздан қаттиқ хавотирдамиз ва биз Украинадаги бизнес мактабларимиз ва уларнинг ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва талабаларини ҳаёт тарзи ва суверенитетини ҳимоя қилишга ҳамда қўллаб-қувватлашга қарор қилдик”, – дейилади Университетлар бизнес мактабларини ривожлантириш ассоциацияси расмий сайтида.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда автобус бекатларидаги дўконлар босқичма-босқич олиб ташланади

Тошкентда автобус бекатларидаги дўконлар босқичма-босқич олиб ташланади

Ушбу чоралар жамоат транспорти инфратузилмасини тартибга солиш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва бекатлар атрофидаги ти…
14:27 / 04.03.2026
“Эл Менчо” олтин тобутда дафн қилинди

“Эл Менчо” олтин тобутда дафн қилинди

Мексиканинг “Халиско янги авлод картели” раҳбари, “Эл Менчо” лақаби билан танилган Рубен Осегера Сервантеснинг жасади Халиск…
14:43 / 03.03.2026
Самарқандда майнинг ферма 2,2 млрд сўмлик электрни ўмарди

Самарқандда майнинг ферма 2,2 млрд сўмлик электрни ўмарди

“Ўзенергоинспексия” Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилг…
14:47 / 04.03.2026
Жинсий жиноятлар бўйича тергов ваколати прокуратура органларига ўтказилади

Жинсий жиноятлар бўйича тергов ваколати прокуратура органларига ўтказилади

Бу ҳақда “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олди…
10:01 / 04.03.2026
Тошкентда ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди

Тошкентда ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди

Ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Жиноят Кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатили…
14:10 / 03.03.2026
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газга базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газга базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилди

“Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр Республикамизнинг барча ҳудудларида 15 мартга қадар узайтирилди”…
12:39 / 03.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик ЙТҲ қурбони бўлди

Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик ЙТҲ қурбони бўлди

“Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси томонидан йўл-транспорт бахтсиз ҳодисаси оқибатида вафот этган юртдошимизнинг дафн маро…
09:47 / 04.03.2026
Тошкент яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади

Тошкент яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади

27–29 март кунлари Тошкент сабля йўналишида қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичини қабул қилади.
14:58 / 04.03.2026
Хоманаийнинг ўлдирилишига оид жосуслик ишининг тафсилотлари ошкор этилди

Хоманаийнинг ўлдирилишига оид жосуслик ишининг тафсилотлари ошкор этилди

“Хоманаийнинг ўлдирилиши Исроил разведкаси жосуслари томонидан Теҳрондаги йўл камералари кўп йиллар давомида кузатилиши нати…
12:16 / 04.03.2026
Киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги замонавий спорт турлари бўйича мусобақа ташкил этилади

Киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги замонавий спорт турлари бўйича мусобақа ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларини ривожлантир…
11:52 / 04.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!