Уфадаги Бошқирдистон давлат тиббиёт университети ётоқхонасида уюштирилган пичоқли ҳужум оқибатида тўрт нафар талаба жароҳатланди.
Университет ректори Валентин Павловнинг сўзларига кўра, талабалар сайрдан сўнг ётоқхонага қайтаётганида уларга 15 ёшли ўсмир пичоқ билан ҳужум қилган.
Россия соғлиқни сақлаш вазирининг ёрдамчиси Алексей Кузнетсовнинг маълумот беришича, тўрт нафар талаба шифохонага ётқизилган, улардан бирининг аҳволи оғир.
Ўсмир талабалардан ташқари икки нафар полициячига ҳам жароҳат етказган. Ўсмирни қўлга олиш чоғида у ўзини ҳам пичоқ билан жароҳатлаган ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Ўсмир ҳужум вақтида миллатчилик руҳидаги шиорларни айтиб, бақирган. У, шунингдек, деворга қон билан свастика (нацизм белгиси) чизган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса юз берган ётоқхонада асосан хориждан — Ҳиндистон ва Африкадан келган талабалар яшайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!