$
12707.95 UZS
57.69
140.95 UZS
-1.01
14099.47 UZS
115.87
35° Кечаси 21°

Ўзбекистонда соатлик ва кунлик электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

16:42 / 27.07.2024

Республикамизда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво шароитида электр энергиясига бўлган талаб ҳафта давомида 16,5 млн кВт/соат ёки ўртача 7,1 фоиз ошганлиги кузатилди. Хусусан, 25- ва 26 июль кунлари энерготизим бўйича мутлақ тарихий рекорд кўрсаткичлар янгиланди.

Жумладан, 25 июль куни соат 15:47 да ҳаво ҳарорати +39,7 даражада (Тошкент шаҳрида) Ўзбекистон энерготизимида истеъмол қуввати 11 822 МВтни ташкил қилди.

Мазкур кўрсаткич ёз даври учун тарихдаги абсолют рекорд бўлиб, 2023 йил 28 июлда (+40 даража) қайд этилган энг юқори истеъмолга нисбатан 343 МВт кўп бўлди.  

Шунингдек, 26 июль куни ёзги максимал суткалик электр энергияси истеъмоли 253,3 млн кВт/соатни ташкил этиб, 2023 йил 28 июль кунги ёзги максимал истеъмолдан 0,9 млн кВт/соат кўп бўлди.

Тошкент шаҳрида 26 июль куни абсолют тарихий рекорд истеъмол қуввати соат 14:27 да кузатилиб, 1705 МВтни ташкил этди. Бу ўтган йилги 27 июль (+40,1 даража) кунида кузатилган максимал истеъмолга нисбатан 97 МВт кўпдир.

Аномал ҳарорат фонида ҳаво ва кабель электр узатиш линияларининг ўтказувчанлик қобилияти пасайиши сабабли пойтахтнинг алоҳида электр тармоқ хўжалик объектларида (соат 11:00 дан соат 17:00 гача) ўта кучли юкланишлар қайд этилди.

Мазкур ҳолат тизимли аварияларнинг ривожланишига йўл қўймаслик ва пойтахт истеъмолчиларнинг тартибсиз оммавий узилишларини олдини олиш мақсадида, Тошкент шаҳар истеъмолчиларига қисқа муддатли вақтинчалик чекловлар киритишни талаб этди.

Истеъмолчилардан тармоқда кенг кўламли носозликлар юзага келишининг олдини оладиган, анча узоқ вақт тузатишни талаб қиладиган ҳолгача етиб бормаслик учун қисқа муддатга электр энергиясини узиб туришга тўғри келадиган бундай зарурий чоралар бугун ўта муҳим эканлигини тўғри тушунишларини сўраймиз.

Қатъий тежамкорликка амал қилиб, зарурат бўлмаган ҳолларда электр асбобларидан фойдаланмаслик орқали ҳам барчамиз тизимда юкламанинг ортишини, авариялар ва узилишларнинг содир бўлишини олдини олишга катта ҳисса қўшамиз.

Таъкидлаш ўринлики, айни пайтда кундузги соатларда энерготизимда жами 1300 МВт захира қувватлари мавжуд бўлиб, энерготизим истеъмол талабининг қарийб 1900 МВт қисми ёки 16 фоизи қуёш фотоэлектр станциялари ҳисобидан қопланмоқда. Натижада соатига 590 минг куб метр газ иқтисод қилинишига эришиляпти.

Шуни қайд этиш керакки, аномал иссиқ шароитида айрим тармоқларда юз бераётган авариялар ҳудудларда ташкил этилган махсус бригадалар томонидан кечиктирмасдан бартараф этилмоқда. 1154 қисқа рақамига аҳоли томонидан бўладиган мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида эса қўшимча ходимлар жалб қилинган.



														
														Россияда ўзбекистонлик ишчи йигит вафот этди

Россияда ўзбекистонлик ишчи йигит вафот этди

Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
09:34 / 08.09.2024

														
														Туристик агентликлар томонидан ярим йилда 1,3 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди

Туристик агентликлар томонидан ярим йилда 1,3 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди

Мазкур соҳада энг катта улуш Тошкент шаҳрига тегишли бўлиб, 77,3 фоизни ташкил этган.
17:37 / 07.09.2024

														
														8 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

8 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати хабар берди.
16:34 / 07.09.2024

														
														Тошкент метросида кунлик йўловчилар сони 1 миллионга етиши кутилмоқда

Тошкент метросида кунлик йўловчилар сони 1 миллионга етиши кутилмоқда

Ёзги мавсумда метрополитен бир кунда 550-600 минг йўловчини ташиган бўлса, ўқув жараёнлари бошлангач, бу кўрсаткич 920-930 м…
15:45 / 07.09.2024

														
														Пенсия тайинлашда бир қанча ўзгаришлар киритилади

Пенсия тайинлашда бир қанча ўзгаришлар киритилади

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг матбуот хизмати хабар берди.
14:51 / 07.09.2024

														
														Тошкент метрополитенида металл детекторлар ўрнатилади

Тошкент метрополитенида металл детекторлар ўрнатилади

Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.
10:55 / 07.09.2024

														
														Ўзбекистоннинг давлат қарзи 37 млрд.ни ташкил этмоқда

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 37 млрд.ни ташкил этмоқда

Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилган.
18:01 / 06.09.2024

														
														Олаф Шолц Ўзбекистон ва Қозоғистонга сафар қилади

Олаф Шолц Ўзбекистон ва Қозоғистонга сафар қилади

Германия канцлери Олаф Шолц 15−17 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради, у, шунингдек, “Марказий Осиё —…
18:01 / 06.09.2024

														
														7 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

7 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 7 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли…
17:33 / 06.09.2024

														
														“Ўзметкомбинат” ходимига 70 млн сўмга яқин нафақа пули ундириб берилди

“Ўзметкомбинат” ходимига 70 млн сўмга яқин нафақа пули ундириб берилди

Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
14:14 / 06.09.2024

Бу ҳам қизиқ

Селена Гомез миллиардерлар рўйхатига кирди

Селена Гомез миллиардерлар рўйхатига кирди

32 ёшли актриса ва қўшиқчи 1,3 миллиард долларлик бойлик тўплаган.
11:50 / 07.09.2024
Эрон президенти Россиядаги БРИКС саммитига боради

Эрон президенти Россиядаги БРИКС саммитига боради

Бу ҳақда Эроннинг Россия Федерациясидаги элчиси Казем Жалолий маълум қилди.
11:41 / 07.09.2024
Тошкент метросида кунлик йўловчилар сони 1 миллионга етиши кутилмоқда

Тошкент метросида кунлик йўловчилар сони 1 миллионга етиши кутилмоқда

Ёзги мавсумда метрополитен бир кунда 550-600 минг йўловчини ташиган бўлса, ўқув жараёнлари бошлангач, бу кўрсаткич 920-930 м…
15:45 / 07.09.2024
Инсульт бўлмаслик учун

Инсульт бўлмаслик учун

Уйқудан олдин қон босимини туширадиган дори ичиб ётиш яхши эмас. Уйқу вақтида қон босими ўз-ўзидан пасаяди.
17:15 / 07.09.2024
7 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

7 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 7 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли…
17:33 / 06.09.2024
Қозоғистондаги ўзбеклар огоҳлантирилди

Қозоғистондаги ўзбеклар огоҳлантирилди

Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирд…
09:42 / 08.09.2024
Олаф Шолц Ўзбекистон ва Қозоғистонга сафар қилади

Олаф Шолц Ўзбекистон ва Қозоғистонга сафар қилади

Германия канцлери Олаф Шолц 15−17 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради, у, шунингдек, “Марказий Осиё —…
18:01 / 06.09.2024
Дунёдаги энг катта олтин балиқ нобуд бўлди

Дунёдаги энг катта олтин балиқ нобуд бўлди

Бу балиқ ўзининг 30 килограмм вазни ва ёрқин ранги билан дунёга машҳур эди.
09:45 / 08.09.2024
Хантер Байден 17 йилга қамалиши мумкин

Хантер Байден 17 йилга қамалиши мумкин

АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден Лос-Анжелес судида тўққизта федерал айблов бўйича айбига иқрор бўлди.
10:01 / 07.09.2024
Бугун 15 нафар ўзбекистонлик паралимпиячи медаллар учун курашга киришади

Бугун 15 нафар ўзбекистонлик паралимпиячи медаллар учун курашга киришади

Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Паралимпияда ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 6 та спорт тури бўйича баҳсларга киришади.
09:38 / 07.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!