$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда йиллик инфляция 12 фоиздан ошди

09:00 / 28.10.2022

Жорий йилнинг сентябрь ойидан буён кузатилган ҳафталик нархлар ўсишининг бироз секинлашишига қарамасдан, йиллик юқори инфляция суръатлари сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Қайд этилишича, июль ойидан бошлаб иқтисодиётда инфляцион кутилмалар босқичма-босқич пасайиб борган, бироқ базавий инфляция динамикасида ўсиш тенденцияси шаклланган.

Ташқи ва ички омилларнинг кўп йўналишли таъсири жорий йилнинг сентябрь ойида йиллик инфляция 12,2 фоизни ташкил этишига олиб келган.

Бир томондан, базавий инфляциянинг тезлашишига импорт инфляцияси, иккинчи томондан, иқтисодиётда илгари шаклланган юқори ялпи ички талаб таъсир кўрсатади.

Таъкидланишича, сентябрь ойидаги инфляцион кутилмалари 15,2 фоиз, тадбиркорлик субъектлари эса 13,8 фоиз даражасида бўлган. Юқори инфляция кутилмалари омиллари эса сақланиб қолмоқда.

Жорий йилнинг 2-чорагидан бошлаб иқтисодий фаолликнинг ўсиши кузатилган. Натижаларга кўра ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 5,8 фоизни ташкил этган, қурилиш ва чакана савдо ўсиш суръатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бироз юқорилаган.

“Давлат секторида ойлик иш ҳақи ва пенсиялар, шунингдек, ижтимоий трансфертларнинг ошиши аҳоли реал даромадларининг 10,7 фоизга ошишига замин яратди”, – дейилади Марказий банк хабарида.

Шунингдек, аҳоли даромадларининг ўсишига мутаносиб равишда истеъмол талаби ҳам ортиб бормоқда, бу истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва чакана савдо айланмасида ўз ифодасини топган. Хусусан, жорий йилнинг 9 ойида иқтисодиёт тармоқларида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 27 фоизга, чакана товар айланмаси эса 10,8 фоизга ўсган.

Марказий банкнинг урғу беришича, давлат харажатларининг юқори суръатлари, трансчегаравий пул ўтказмалари ва иқтисодиётга кредит киритилиши йил охиригача ялпи истеъмол ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватловчи омиллар бўлиб қолади.

Иқтисодий фаолликнинг мавжуд тенденциялари ва амалга оширилаётган молиялаштириш чора-тадбирларини ҳисобга олган ҳолда, жорий йил охиригача иқтисодий ўсиш прогнозлари юқорига қараб қайта кўриб чиқилган. Жорий йил якунларига кўра, ЯИМ ўсиши 5,2-5,8 фоиз (олдинги прогноз 5-5,5 фоиз эди) доирасида кутилмоқда.

Ташқи муҳитда юзага келиши мумкин бўлган хавф ва ноаниқликларни ҳисобга олган ҳолда, базавий сценарийда иқтисодий ўсиш суръатлари 2023 йилда жорий йилга нисбатан бирмунча секинлашади ва 4,5-5 фоизни ташкил этади.

Жаҳон бозорларида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, хомашё ва энергия ресурслари нархларининг ўсиши фонида жорий йилнинг учинчи чорагида ҳам глобал инфляциянинг тезлашуви давом этмоқда.

Инфляция жараёнларини жиловлаш учун жаҳон марказий банкларининг аксарияти монетар шарт-шароитларни қаттиқлаштирмоқда, бу эса шунга мос равишда жаҳон бозорларида молиявий ресурслар нархининг ошишига олиб келади.

Хусусан, АҚШ Федерал резерв тизими фоиз ставкаларининг ошиши ва жаҳон валюта-кредит шароитларининг кескинлашуви туфайли бошқа жаҳон валюталари АҚШ долларига нисбатан қийматини йўқотмоқда. Йил бошидан бери доллар индекси 17 фоизга ўсган.

Бу, ўз навбатида, истеъмолдаги импорт улуши анъанавий равишда юқори бўлган ва валюта курси тез ўзгарадиган мамлакатларда инфляция жараёнларининг тезлашишига олиб келади.

Ташқи савдонинг ўзгарган халқаро вазиятга мослашиши туфайли Ўзбекистонда валюта оқимлари ҳажмида ижобий тенденциялар кузатилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 9 ойида олтинни ҳисобга олмаганда экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,6 фоизга ошиб, 11,1 миллиард долларга, мамлакатимизга пул ўтказмалари ҳажми эса 2,2 бараварга ошган (12,6 миллиард доллар), аҳоли томонидан банкларда валюта сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги ижобий фарқ 2,5 миллиард долларни ташкил этди.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!