Ушбу қонунга кўра, қуйидаги ҳолатлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:
– Бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиш;
– Ҳаракатланиш бурчагини ва (ёки) тезлигини сақлаган ҳолда транспорт воситасини сабабсиз сирпантириш (дрифт);
– Ўз йўналишида ҳаракатланиш бўлагини сабабсиз кескин равишда уч ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартириш (бундан махсус ажратилган жойларда содир этиш мустасно);
– йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига таҳдид солувчи ёхуд транспорт воситасида йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизликда ифодаланган бошқа хатти-ҳаракатларни намойишкорона содир этиш.
– Юқоридаги қоидабузарликлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари (9 млн 375 минг сўм) миқдорида жарима ва (ёки) 1 йилдан 2 йилгача муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш назарда тутилган.
– Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс томонидан содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланади.
– Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракатланишда қатнашган транспорт воситалари ҳайдовчиларининг жарима миқдори БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараварига (1 млн 875 минг сўм) оширилди.
Мазкур қонун 21 февралдан эътиборан кучга кирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!