Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни тарихда илк бор уч томонлама саммит ўтказади. “Байсалов 31 март куни Хўжандда (Тожикистон) минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўладиган Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг тарихда биринчи уч томонлама саммити ўтказилишини эълон қилди”, — дейилади хабарда.
Унинг сўзларига кўра, саммит минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам ҳисобланади. Бош вазир ўринбосари, шунингдек, 21 февраль куни Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида икки давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича имзоланган келишувга эътибор қаратди.
Унинг сўзларига кўра, бу воқеа “дипломатия ва сиёсий ироданинг тарихий ғалабаси” бўлган. “Биз энг мураккаб масалаларни ҳам мулоқот, ўзаро ҳурмат ва ишонч орқали ҳал қилиш мумкинлигини исботладик”, — деган Байсалов.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!