Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар Ню-Ёрк орқали Тошкентга қайтарилганини маълум қилди.
“АҚШ томони билан олиб борилган музокаралар натижасида Коста-Рикага юборилиши режалаштирилган, лекин Ватанга қайтиш ниятида бўлган 7 нафар фуқароларимиз 24 февраль куни Ню-Ёрк – Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга етиб келди”, – деб ёзади Аҳрор Бурҳонов ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида.
Аввалроқ, АҚШ депортация қилинган ўзбекистонликларни Коста-Рикага юбориши ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!