Президент фармонига кўра, Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин. Бунда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар дам олиш кунлари:
22 апрель – шанба;
23 апрель – якшанба;
24 апрель – душанба (кўчирилган дам олиш) кунини ташкил этади.
Келтирилишича, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрель – шанба эса иш куни бўлади.
Агар 22 апрель – шанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрель – жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!