$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонликлар учун қурол сотиб олиш талаблари кучайтирилмоқда

15:50 / 04.05.2023

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 майдаги “Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муоамаласи соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Норма” ахборот-ҳуқуқий портали хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳужжат билан қуйидаги тартиб ўрнатилмоқда:

  • қуролни таъмирлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи шахслар ўз фаолиятини ИИВнинг лицензияси асосида амалга оширади;
  • қуролдан фойдаланиш учун тирлар ва ўқ отиш майдонлари ўз фаолиятини ҳудудий ички ишлар органларининг қуролни сақлашга доир рухсатномаси асосида амалга оширади;
  • юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қурол ички ишлар органларида рўйхатга қўйилади ҳамда уларни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома берилади.

Муомаласи тақиқланган махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб ўқ узиш имкониятини истисно этадиган ўқув қуроли ҳамда вазн-ўлчамли қурол, шунингдек нур-товушли таъсирга эга патрон билан ўқ узишни имитация қилиш учун мўлжалланган, махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб бошқа турдаги патронлар билан ўқ узиш имкониятини истисно этадиган пахтавон қурол ва унинг ўқ-дорилари фуқаролар томонидан ички ишлар органларига текин топширилади. Шунингдек, белгиланган тартибда йўқ қилинади ёки махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар коллекцияларига топширилади.

Фуқаролар учун пневматик калта стволли қурол ва ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролнинг фақат спорт объектларида ички ишлар органларининг рухсатномалари асосида сақланишига ва улардан фойдаланишга йўл қўйилади.

Ички ишлар органлари томонидан рухсатномани бериш рад этилган тақдирда, қурол уни реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали реализация қилинади ёки ички ишлар органларига топширилади.

Шунингдек, фуқаролик қуролини олиш учун қўшимча талаб сифатида қурол эгасининг яқин қариндошларини ва бирга яшовчи шахсларни руҳий ва наркология диспансерларида ҳисобда туришини текшириш киритилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда саратонга қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда саратонга қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда саратон касаллигига қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг Ўзбекистондаги матбуот хизмат…
21:02 / 09.05.2025
Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитойнинг Jiangsu World Group корпорацияси Сурхондарё вилоятидаги пахта етиштириш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган к…
20:25 / 08.05.2025
Ҳиндистонда 32 та аэропорт фаолиятини вақтинча тўхтатди

Ҳиндистонда 32 та аэропорт фаолиятини вақтинча тўхтатди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик кучайгани фонида Ҳиндистон 32 та аэропортни фуқаролик рейслари учун ёпди. Бу ҳақд…
12:12 / 10.05.2025
Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
10:08 / 09.05.2025
АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Пекин билан музокаралар чоғида Хитой импортига 145 фоизлик божларни 50-54 фоизгача ка…
22:00 / 09.05.2025
11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
00:58 / 11.05.2025
Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия канцлери Фридрих Мерц, Франция президенти Эммануел Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украинага ташриф …
09:51 / 10.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Ёш болага зўравонлик қилган эркак сарлавҳали видеолар тарқалган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлм…
21:37 / 10.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!