$
12017.04 UZS
26.78
160.63 UZS
-1.6
13712.64 UZS
-25.8
31° Кечаси 18°

Ўзини ўзи банд қилувчилар рўйхати кенгайди

10:23 / 14.11.2023

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилди. 11 ноябрь кунги 193-сонли президент фармонига асосан, рўйхатга қуйидаги 19 та фаолият тури қўшилди:

- қайта ишланган жундан кийимлар ва бошқа буюмлар тўқиш;

- уй шароитида лойдан тандир тайёрлаш;

- атлас ва адрас тўқиш;

- майда мунчоқ (бисер) тикиш;

- дўппидўзлик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш;

- темирчилик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш;

- асаларичилик, шунингдек, асалари уяси ва рамкаларини ясаш;

- қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқлар тикиш;

- қўзиқоринларни териш, уй шароитларида етиштириш ва сотиш;

- пичоқ тайёрлаш, чархлаш ва сотиш;

- қоғоздан қутилар, бандероллар тайёрлаш;

- уй шароитида иссиқхона маҳсулотларини етиштириш;

- тайёр маҳсулотга этикетка бириктириш;

- уй шароитида болалар ўйинчоғи ишлаб чиқариш;

- уй шароитида супурги етиштириш ва тайёрлаш;

- ясси оёқли болалар оёқ кийимларини тайёрлаш;

- миллий тақинчоқлар ясаш;

- кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш;

- дағал жундан гилам, кўрпа ва ёстиқ тайёрлаш.

Шу тариқа, ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият турлари рўйхати 101 та бандга етди.

Рўйхатга киритилган фаолият турлари билан шуғулланувчи жисмоний шахслар Солиқ иловасида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, қонуний ишлаши мумкин. Улар даромад солиғидан озод этилган, фақат 1 йил учун 1 БҲМ – 330 минг сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўлашлари лозим.

2024 йилдан эътиборан йиллик даромади 100 млн сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган шахсларни якка тартибдаги тадбиркорлар каби 4 фоизлик солиққа тортиш режалаштирилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистонда хавфсизлик талабларига жавоб бермагани сабабли 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди.
16:24 / 22.06.2026
Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати ошмоқда

Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати ошмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги “Наманган қўйчилик кластери” фаолияти билан танишди.
12:46 / 23.06.2026
24 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

24 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
17:18 / 23.06.2026
Тошкентда қалбаки 10 минг АҚШ долларини сотган шахс ушланди

Тошкентда қалбаки 10 минг АҚШ долларини сотган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида қалбаки хорижий валютани муомалага киритишга уринган шахс қўлга олинди.
14:13 / 24.06.2026
БМТ Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари бўйича ҳисобот эълон қилди

БМТ Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари бўйича ҳисобот эълон қилди

БМТнинг халқаро комиссияси Исроилни фаластинликларга нисбатан геноцид содир этишда айбловчи ҳисоботни эълон қилди. Ҳужжатда …
08:24 / 24.06.2026
“Бугун ҳам жамоам билан фахрланаман”— Фабио Каннаваро

“Бугун ҳам жамоам билан фахрланаман”— Фабио Каннаваро

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Португалияга қарши учрашувдан сўнг футболчиларининг ҳаракатини…
02:53 / 24.06.2026
11 кунлик “шодлик”: Илон Маск тарихдаги илк триллионер мақомини йўқотди

11 кунлик “шодлик”: Илон Маск тарихдаги илк триллионер мақомини йўқотди

Америкалик тадбиркор Илон Маск тарихдаги илк триллионер сифатидаги мақомини йўқотди.
14:10 / 24.06.2026
“Шундай кунлар келадики, ҳали Португалия Ўзбекистондан қўрқиб майдонга тушадиган бўлади” – Равшан Эрматов

“Шундай кунлар келадики, ҳали Португалия Ўзбекистондан қўрқиб майдонга тушадиган бўлади” – Равшан Эрматов

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Португалияга қарши учрашувдаги йирик ҳисобли мағлубият…
17:05 / 24.06.2026
Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–115-сон, 23.06.2026 й.) қ…
17:47 / 23.06.2026
Роналду 6 та жаҳон чемпионатида гол уриб, тарихий рекорд ўрнатди

Роналду 6 та жаҳон чемпионатида гол уриб, тарихий рекорд ўрнатди

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду 6 та жаҳон чемпионатининг ҳар бирида гол урди ва бу натижага эришган тари…
08:40 / 24.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!