БМТнинг халқаро комиссияси Исроилни фаластинликларга нисбатан геноцид содир этишда айбловчи ҳисоботни эълон қилди. Ҳужжатда Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида болаларни қасддан нишонга олаётгани қайд этилган.
Тергов маълумотларига кўра, ушбу ҳаракатлар оммавий ва тизимли тус олган бўлиб, вояга етмаганлар орасида қурбонлар сони мисли кўрилмаган даражага етган.
Ҳисоботда 2023 йил октябридан 2025 йил октябригача бўлган даврда Ғазода 20 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлгани таъкидланган. БМТ терговчилари болаларнинг нишонга олиниши халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан геноцид аломатларидан бири эканини билдирган.
Ўз навбатида, Исроил томони комиссия хулосаларини рад этиб, армия тинч аҳоли талофатини камайтириш учун зарур чоралар кўраётганини маълум қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!