$
12060.15 UZS
-48.09
148.87 UZS
-0.23
14064.55 UZS
-104.51
31° Кечаси 18°

Озиқ-овқат саноатидаги режалар бўйича ахборот берилди

20:30 / 10.12.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга озиқ-овқат саноатида амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2025 йилги режалар бўйича ахборот берилди.

Аҳоли сони изчил ўсаётган бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш долзарб бўлиб бормоқда. Бунинг устига, глобал иқлим ўзгаришлари, ер ва сув тақчиллиги қишлоқ хўжалигида қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Шундай шароитга қарамасдан, бу йил юртимизда 9 миллион тонна дон, 3 миллион тоннадан ортиқ пахта, 16 миллион тоннадан зиёд сабзавот ва полиз, 5 миллион тонна мева ва узум, 4 миллион тонна картошка, 15 миллион тоннадан кўп гўшт ва сут етиштирилди. Озиқ-овқат саноати бўйича 343 та лойиҳа ишга туширилди.

Шу билан бирга, маҳаллийлаштириш бўйича ҳали имкониятлар кўп. Айниқса, нон, сут, гўшт, ўсимлик ёғи, қандолат ва салқин ичимликлар ишлаб чиқаришни ошириш керак.

Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда қандолат маҳсулотлари экспорти 4 карра ошиб, 13 миллион долларга етган. Хомашё, қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотлари тўғридан-тўғри олиб келиниб, таннарх 20 фоизга камайгани туфайли рақобатдошлик анча ошган. Бу имтиёзлар муддати 2025 йил 1 январда тугайди. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида мазкур муддатни яна 2 йилга узайтириш таклифи кўриб чиқилмоқда.

Ёғ-мой саноатида 408 та корхона очилган. Лекин юртимизда хомашё камлиги учун улар ҳар доим ҳам тўла қувватда ишламаяпти. Ёғ-мой экспортига рухсат берилса, ишлаб чиқариш 120 минг тоннага ошиб, 240 минг тонна озуқа ем тайёрланиши ҳисоб-китоб қилинган.

Бош вазир ўринбосарига бозор талабларидан келиб чиқиб, бу борада таклиф киритиш топширилди.

Мамлакатимизда “ҳалол” сертификатига эга миллий бренд корхоналари кўпайиб, минтақа ва араб давлатларига гўшт маҳсулотлари экспорт қилаяпти. Лекин бизда колбаса маҳсулотларини сақлашнинг стандарт муддати 3 ой этиб белгиланган. Хориждаги истеъмолчига етиб боргунча 2 ой кетаяпти. Гўшт маҳсулотини сақлаш муддати Европа стандарти каби 4-12 ойга оширилса, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини 2 карра кўпайтириш имконияти очилади. Шунинг учун бу борадаги стандартларни халқаро стандартларга мослаштириш вазифаси қўйилди.

Сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида уларни таҳлил қиладиган лабораториялар ташкил этиш зарурлиги айтилди. Шундан келиб чиқиб, ушбу маҳсулотларнинг табиий ёки қуруқ сутдан тайёрлангани тўғрисида белги қўйилади.

Юртимизда салқин ва алкоголсиз ичимликлар, мева-сабзавотдан табиий шарбат ишлаб чиқариш ҳам яхши йўлга қўйилган. Сўнгги 5 йилда уларнинг экспорти 9 баробар ошиб, 35 миллион долларга етди. Лекин ўзимизда йўқ тропик мевалар концентратига бож қўйилгани учун бошқа давлатлар маҳсулотлари билан рақобатда ютқазаяпти. Шу боис тропик мевалар концентратларини божхона божидан озод қилиш таклифи билдирилди.

Йиғилишда мутасаддилар «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури асосида соҳадаги тадбиркорлар билан олиб борилаётган ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳақида ахборот берди. Президентимиз келгуси йилда бу ишларнинг сифатини янада ошириш ва кўламини кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.



														
														Президент Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Президент Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 октябрь куни Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ердаги экспозициялар орқали халқим…
18:22 / 20.10.2025

														
														Бекободда “Кумуш товон балиғи”ни овлаганлар табиатга 8 млн сўмдан ортиқ зарар етказди

Бекободда “Кумуш товон балиғи”ни овлаганлар табиатга 8 млн сўмдан ортиқ зарар етказди

Ҳуқуқбузарлик оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 80-сон қа…
18:11 / 20.10.2025

														
														21 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

21 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли…
17:48 / 20.10.2025

														
														Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланади?

Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланади?

Агар беш кун давомида ҳаво ҳарорати ушбу кўрсаткичдан паст бўлса, эртаси куни уйларда иситиш тизими ишга туширилади.
17:44 / 20.10.2025

														
														Ўзбекистонда медиация тизими такомиллаштирилади

Ўзбекистонда медиация тизими такомиллаштирилади

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
16:44 / 20.10.2025

														
														Ҳафта давомида ҳарорат иқлим меъёридан юқори бўлади

Ҳафта давомида ҳарорат иқлим меъёридан юқори бўлади

Ўзбекистонда ушбу ҳафта жуда илиқ ва булутсиз ўтиши прогноз қилинмоқда.
15:22 / 20.10.2025

														
														Ўзбек нони халқаро рейтингда энг яхши 50 талик рўйхатдан жой олди

Ўзбек нони халқаро рейтингда энг яхши 50 талик рўйхатдан жой олди

Саёҳат ихлосмандлари орасида машҳур бўлган CNN Travel портали бутун дунёдаги энг яхши 50 та нон турини тақдим этди.
14:51 / 20.10.2025

														
														Сурхондарёда Cobalt ва Nexia-2 тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Сурхондарёда Cobalt ва Nexia-2 тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманида Cobalt ва Nexia-2 тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
12:04 / 20.10.2025

														
														Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонлик халқаро юк ташувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонлик халқаро юк ташувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди

2025 йил ҳолатига кўра, Россиядаги халқаро автоюк ташишларнинг 25 фоизга яқини ўзбекистонлик ҳайдовчилар томонидан амалга ош…
10:14 / 20.10.2025

Бу ҳам қизиқ

Покистон ва Афғонистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

Покистон ва Афғонистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

“Афғонистонда ҳокимият тепасида бўлган “Толибон” ва Покистон ҳукумати вакиллари Қатар ва Туркия воситачилигида Доҳада ўтган …
12:48 / 19.10.2025
Тошкентда икки адвокат қўлга олинди

Тошкентда икки адвокат қўлга олинди

Тошкент шаҳрида хизмат мавқеларидан фойдаланган ҳолда мўмайгина даромад топишни режа қилган адвокатлик бюроси адвокати ҳамда…
12:03 / 19.10.2025
Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланади?

Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланади?

Агар беш кун давомида ҳаво ҳарорати ушбу кўрсаткичдан паст бўлса, эртаси куни уйларда иситиш тизими ишга туширилади.
17:44 / 20.10.2025
Ҳафта давомида ҳарорат иқлим меъёридан юқори бўлади

Ҳафта давомида ҳарорат иқлим меъёридан юқори бўлади

Ўзбекистонда ушбу ҳафта жуда илиқ ва булутсиз ўтиши прогноз қилинмоқда.
15:22 / 20.10.2025
Трамп Зеленскийдан Донбассни Россияга топширишни талаб қилган

Трамп Зеленскийдан Донбассни Россияга топширишни талаб қилган

Манбаларга кўра, Трамп Зеленскийни “Россияга бутун Донбассни бериш”га чақирган ва агар Киев бунга рози бўлмаса, “Путин Украи…
10:55 / 20.10.2025
АҚШ фуқаролигидан сиёсий сабабларга кўра воз кечиш кескин ортган

АҚШ фуқаролигидан сиёсий сабабларга кўра воз кечиш кескин ортган

Чет элда доимий яшовчи америкаликлар сиёсий сабабларга кўра АҚШ фуқаролигидан тобора кўпроқ воз кечмоқда.
16:56 / 19.10.2025
Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

“Ўзгидромет” 20–23 октябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди
09:27 / 19.10.2025
20 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

20 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

20 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секунд…
15:05 / 19.10.2025
Навоийда ФВБ бошлиғи, Сурхондарёда эса МИБ ходимлари пора билан ушланди

Навоийда ФВБ бошлиғи, Сурхондарёда эса МИБ ходимлари пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс ушбу пул маблағини ўзининг хи…
09:03 / 19.10.2025
Ўзбек нони халқаро рейтингда энг яхши 50 талик рўйхатдан жой олди

Ўзбек нони халқаро рейтингда энг яхши 50 талик рўйхатдан жой олди

Саёҳат ихлосмандлари орасида машҳур бўлган CNN Travel портали бутун дунёдаги энг яхши 50 та нон турини тақдим этди.
14:51 / 20.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!