Палеонтологлар Уайт оролида топилган тарихдан олдинги мавжудотнинг тошга айланган қолдиқларини динозаврнинг янги тури сифатида аниқлашди. У Лондондаги Табиий тарих музейининг умуртқали ҳайвонлар қолдиқлари бошлиғи профессор Пол Баррет шарафига Vectipelta barretti номини олди.
Палеонтологларнинг фикрича, динозавр Вессекс формасиясида топилган анкилозаврлар деб номланувчи ўтхўр ҳайвонлар гуруҳига киради.
Бу Уайт оролида топилган иккинчи зирҳли динозаврдир. Биринчиси 1865 йилда топилган Polacanthus foxii эди. Vectipelta barretti ўзидан олдингисидан бўйин ва умуртқа поғонаси суякларининг тузилишида фарқ қилади.
“Топилма менинг номим билан аталганидан фахрланаман, айниқса, менинг биринчи илмий мақолам зирҳли динозаврга бағишланган бўлгани учун”, – деди профессор Баррет.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!