Покистонда 14 июньдан буён давом этаётган кучли жала туфайли 12 865 киши жароҳат олгани маълум қилинди. 1638 киши, хусусан 332 нафар аёл ва 588 нафар ёш бола табиий офат оқибатида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Покистон Миллий Табиий офатларни бошқариш агентлиги маълум қилди.
Муссонлар 103 800 та уй ҳайвонининг нобуд бўлишига олиб келган.
Жала 13074 километр йўлни зарарлаган, 392 та кўприк вайрон бўлган. 2 миллион 49 мингдан ортиқ уй зарар кўрган, уларнинг 824 мингдан ортиғи яшаш учун яроқсиз ҳолатга келган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!