Саида Мирзиёева Эрдўған билан учрашувдан сўнг, Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари ҳамда Президент Администрацияси Бош котиби билан кўришди.
“Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари Ҳасан Доған ҳамда Президент Администрацияси Бош котиби Ҳаққи Сусмаз билан учрашдик.
Ўзбекистон ва Туркияни ўзаро боғлаб турган умумий тарихи бор, тили, маданияти, анъаналари яқин. Кўп қиррали муносабатларимиз айнан мана шундай мустаҳкам пойдевор асосида изчил ривожланиб бормоқда.
Мулоқот давомида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги амалий қадамларни муҳокама қилдик ва ҳар икки томон учун манфаатли бўлган янги ташаббусларни биргаликда амалга ошириш жараёнини давом эттиришга келишиб олдик”, – дейди Президент администрацияси раҳбари.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!